Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг азиз мухлислари. Эфирда сиз азизлар учун бериб борилаётган эшиттиришларимиздан бири. Оилангизга ва шахсий ҳаётингизга тинчлик тилаган ҳолда бугунги эшиттиришимизни бошламоқчиман.
Шайтон бор экан, у доимо инсонларни алдашга ҳаракат қилади. У ўзининг ёлғонлари ва турли хил васвасалари ила ҳар бир инсонни ўзига тобе қилишни истайди. Буни биргина Адан боғида содир бўлган вақеа орқали исботлашимиз мумкин. Худованд умуман муқаддас жойни яратган эди.
Шу билан бирга У умуман комил инсонларни ҳам яратган эди. Комил инсон деганимизда, ушбу инсонларни умуман ҳар томонлама комил демоқчи эмасмиз. Улар гуноҳсиз инсонлар эди, деб айтмоқчимиз холос.
Мана кунларнинг бирида шайтон илон қиёфасида пайдо бўлиб, Момо Ҳавога шундай деб айтганини Муқаддас Китобдан биргаликда ўқиб кўрсак. Ушбу оят каломнинг Ибтидо китобининг 3 боби 1 оятида шундай битилган: “…Чиндан ҳам Худо, боғдаги ҳеч бир дарахтнинг мевасидан еманглар, деб айтдимикан? — деди”.
Шу жойда шайтоннинг мақсади нима эди? Албатта Момо Ҳаво Худованднинг айтган сўзларига иккиланиши керак эди. Шайтон Момо Ҳавонинг аҳволини кўриши билан яна ёлғон гаплар билан уни алдашда давом этади.
Шайтон деярли шундай демоқчи эди: Худованднинг айтганларига ишонманглар, Унинг Ўз яширин мақсадлари мавжуд. Албатта унинг ушбу сўзлари айтилмаган, лекин айтмоқчи бўлган гаплари ҳам бутунлай ёлғон эди. Шайтон доимо ҳамма нарсага ўзи эгалик қилишни истайди.
Унга рақобатдошлар ҳеч қачон ёқмаган. Шайтонинг рақобатдоши ким? Бу Худованддир. Шунинг учун ҳам У Худовандга тегишли бўлган биз, инсонларга, доимо ёмонликни раво кўради. Шайтон қачон ўз қилган ишидан бутунлай қониқади?
Қачонки бирон-бир масиҳий биродар имондан қайтиб, шайтонга бўйсуниб, гуноҳда юрган пайтида у ҳаддан ташқари мазза қилади. Шунинг учун, азиз биродар, имонда мустаҳкам бўлиш жуда муҳимдир. Хуллас, Момо Ҳаво билан нима бўлди? Шайтон уни алдаб, ўз айтган ёлғонларига кўндира олди.
Шундан бери шайтон ўзининг ёлғонлари билан инсонларни алдашга ҳаракат қилиб келмоқда. Унинг яна бир ғараз мақсади, бутун инсоният Худованддан юз ўгириб, шайтонга буйсунишини истайди.
Шайтон доимо инсонларга ҳасад қилиш, қурқув руҳи ва бошқалардан хафа бўлишни раво кўради. Худованд эса аксинча, инсонларни доимо бахтли ва хурсанд бўлишини истайди. Азиз биродарлар, бизнинг электрон манзилимизга мактуб йўлланг. Бизнинг электрон манзилимиз: dilkash@najot.com Хайр, саломат бўлинглар.