3:05

Мўъжизалар ва тирилиш

MP3

Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. “Масиҳ ўликдан тирилган, деб ваъз қилинаётган экан, қандай қилиб баъзиларингиз, ўликдан тирилиш деган нарса йўқ, деб айтяпсизлар?! Ахир, ўликдан тирилиш бўлмаса, Масиҳ ҳам тирилмаган экан–да! Масиҳ тирилмаган бўлса, Хушхабарни ваъз қилишимиз бекор, сизларнинг имонингиз ҳам бекор. Агар ростдан ҳам ўликлар тирилмаса ва Масиҳни Худо тирилтирмаган бўлса, бундай ҳолда, биз Худо ҳақида ёлғон шоҳидлик берган бўламиз, чунки биз: “Худо Масиҳни тирилтирди”, деб шаҳодат бериб юрибмиз. Ўликлар тирилмас экан, Масиҳ ҳам тирилмаган бўлади.

Агар Масиҳ тирилмаган бўлса, сизларнинг имонингиз беҳуда, сизлар ҳали ҳам гуноҳга ботганингизча юрибсизлар. Шундай бўлса, Масиҳга ишонган ҳолда ҳаётдан кўз юмганлар бутунлай ҳалок бўлиб кетибдилар–да! Агар биз ёлғиз бу ҳаёт учун Масиҳга умид боғлаган бўлсак, энг бахтсиз инсонлар эканмиз. (1 Коринфликлар 15)

Имонли ва Масихнинг гувохи бўлганлар учун мўъжизалар ёлғон эмас, уларнинг барчаси ростдир. Диндорлар мўъжизаларни ўтмишда бўлган деб ишонишади. Ўтмишни хеч ким инкор қила олмайди ва бўлмаган нарсалар деб бахс мунозара хам қила олмайди. Улар Масихнинг бокира қиздан туғилганига ва ўлганига ишонишади–ю, тирилишга эса суст назар билан қарашади. Исонинг тирилиши Уни хар қандай фалсафадан алохида ажратиб туради. Тирилишсиз имонимиз хам бефойда бўлиб қолади ва ишончимиз чекланиб қолади. Ўлик Масих мўъжизалар содир қила олмаслигини таъкидлаб ўтишимиз керак.

Тирилиш имонимизни юқори қадрлайди. Унинг тирилишининг маъноси ўлимни мағлуб қилганидир. Унинг тирилиши ўлим устидан ғалаба қилди. (1 Юханно 3:8) »Аммо Худонинг Ўғли иблиснинг ишларини барбод қилиш учун келди». Исо енгиб чиқмаган хеч бир нопок рух қолмаган. У иблиснинг хамма ишлари устидан ғалаба қилди. Масих берадиган хаёт устидан Шайтоннинг хеч қандай хақ-хуқуқи қолмаган. Бизнинг имонимиз қудратлидир, шу сабабдан Унинг тирилиши хақида ваъз қилишимиз шарт.

Исонинг тириклигини айтсак душман титраб дахшатга тушиб қолади. Исонинг тириклигини эълон қилсак Xудо мўъжизалар орқали Ўз Ўғлининг тириклигини тасдиқлайди. Тирилиш бу шу онда, хозир айтилиши керак бўлган хабардир, мўъжизалар содир бўлиши учун биз бу хақида ваъз қилишимиз керак. Унинг ўлими бизнинг гунохларимиз учун тўловдир. Унинг тирилиши Унинг ўлим устидан қилган ғалабасидир.

Сен хеч қайси дин билан бахс қилма. Фақатгина биз қилган эътиқодда Раббимиз тирик деб айта оламиз. Хар бир мўъжиза тирилишнинг исботидир. Имонли бўлганинг учун хамиша гувохлик бер. Исонинг тириклигини айтавер. Биз У тирик деб айтганимизда У қудрати билан буни тасдиқлайди.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top