2:36

Руҳий ғалаба 129

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли азиз радиомиз мухлислари. Сизлар билан яна ҳаво мавжлари орқали дийдор учрашиб турганимиздан миннатдормиз. Марҳамат, “Дилкаш” радиосини тинглаб ҳордиқ чиқаринг.

Азиз биродарлар, ёдингизда бўлса, сизлар билан Рим аскарларининг қуроллари ва ўзларини ҳимоя қилувчи кийимлари ҳақида суҳбатлашган эдик. Бугун яна шу мавзуга оид айрим маълумотлар билан суҳбатимизни бошламоқчиман.

Қадимги Рим давлатида хизмат қилувчи аскарлар ўзларининг ҳимояловчи бош кийимларини ёки металдан, ёки бироз метал ишлатилган қалин теридан ясашар эди. Ушбу бош кийими аскарларни нафақат камон ўқидан, балки қилич ва узун найзалардан ҳам ҳимоя қилган.

Душманларнинг қўлидаги қилич ва найзалари одатдагидан кўра анча узунроқ бўлган. Айниқса найзалар бироз узунроқ бўлган. Қўлида найза тутган аскар найзани тўғри ушлашни билиши керак эди.

Икки қўллаб тутилган найзани қўлида ўйнатиб, душманни бошига зарба бериш жуда муҳим бўлган. Шунинг учун ҳам аскарларга бошни ҳимояловчи кийим жуда муҳим ҳисобланган.

Агар ушбу айтган гапларимизни руҳий томондан кўриб чиқсак, ўзимизни шайтоннинг зарбасидан ҳимоя қилишимиз учун турли хил қалқонлар ҳаётимизда катта аҳамиятга эгадир.

Ушбу қалқон бизнинг ўтмишдаги ҳаётимизда, ҳозирги хаётимизда ҳамда келажакдаги ҳаётимизда бизни кўп ҳужумлардан асраб қолади. Ўтмишдаги ҳаётимизда деганимизда, Масиҳни таниб-билгунимизча нима ишлар билан шуғулланганмиз?

Шайтон айниқса шу гуноҳларимизни қайта ишлатиб бизни йўлдан уришга ҳаракат қилиши мумкин. Бундан ташқари Худованднинг қилган гуноҳларимиз учун берадиган жазосидан ҳам бизни ҳимоя қилади. Худованд Ўзига тегишли бўлган барча инсонларни таний билади.

Бир дўстимиз айтган эди. Агар мендан: сиз масиҳиймисиз, деб сўраб қолсалар, шундай деб жавоб берган бўлар эдим деб. Ҳа, мен масиҳийман, бундан бир неча йил олдин Худованд менга кечирим берди, энди мен шу кечирим эвазига ўзимнинг ҳаётимни тўлиқ Унга топширишим керак.

Бундай жавоб беришнинг сабаби шундаки, Худованд мени кечирди, энди қилган гуноҳларимнинг эвазига мен жазо олмайман, аксинча, Худованд мени ҳимоячим бўлади деганидир. Азизлар, сизлар билан хайрлашар эканман, бизнинг электрон манзилимизга мактуб йўлланг деб қоламан. Манзилимиз: dilkash@najot.com Хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top