2:56

Руҳий ғалаба 103

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда руҳий жанг мавзусига бағишланган эшиттиришларимиздан яна бири. Ҳурматли радиомиз мухлислари, бизга маълумки, руҳий жанг бу — инсонинг ичида ўзининг шахсий солиҳлигини сақлаб туриш учун олиб борадиган жангдир.

Минг афсуслар билан айтишимиз мумкин-ки, бугунги кунда тушуниб бўлмайдиган турли хил руҳий жанглар бўлиб турган бир пайтда, солиҳлик охирги ўринларга ўтиб қолмоқда. Айрим пайтларда биродарларимиз руҳий жанг олиб бориш ўрнига, қўлларида ҳеч қандай қуролсиз жангга чиқишмоқда.

Қуролсиз жанг олиб бориш эса мағлубият демакдир. Аслида инсоният Худованд томонидан берилган шу солиҳликни асраб-авайлаши керак. Биласизми, азиз радио тингловчи, грек тилидаги “яроқсиз” деган сўзни маъноси жуда кучли маънони англатади.

Кўпинча, ушбу сўз айниб қолган маҳсулотларга нисбатан ишлатилади. Масалан, ачиб-бузилиб қолган сутга нисбатан. Инсонлар ҳам Худонинг кўз ўнгида бутунлай айниб қолган маҳсулот эди. Лекин Худованд шунга қарамай, бизни нимагадир яроқли қилиб, бошқатдан яроқли маҳсулотга айлантирди.

Худди айниб қолган сутни бутунлай яроқсизга чиқариб қўймай, донолик билан омлет ёки мазали қуймоқлар тайёрлаган доно уй бекасидай. Аслида Худованд бизни ташлаб юбориши керак эди. Лекин У инсониятни севди, Ўзининг Ўғлини олдимизга юборди.

Раббимизнинг хочда тўккан муқаддас қони туфайли биз бугунги кунда устимизга тоза кийим киймоқдамиз. Унинг қўлларига ва оёқларига қоқилган ҳар бир занглаган михлар бизнинг шу кийимларимизга безак сифатида чирой бағишлаб турибди.

Худованд минглаб одамлар ичида бизни ушбу кийимларимиздан таниб олади. Азиз биродар, ушбу яшаб турган дунёда турли гуноҳлар ва кўтарилиб турган чанг- тузонлар билан янги кийимларингизни ифлос қилишдан сақланг. Худованд ҳар биримизга совға қилган ушбу кийимлар жуда қимматбаҳодир.

Азиз биродар, 1 Юҳанно мактубининг 5 боби 18 оятида шундай ёзилган: “Худодан туғилган ҳар бир одам гуноҳ қилмаслигини биламиз. Худонинг Ўғли уни Ўз паноҳида асрайди, ёвуз шайтон унга тегмайди.” Азизлар, фақатгина Раббимиз Исо ҳар биримизни ёвуз шайтондан ҳимоя қилолади.

Муқаддас калом ўргатадики, ҳар бир Масиҳга бўйсунувчи киши имонда ўсиб мустаҳкам бўлиб боради. Азизлар, келинг, Раббимизга ўзимизни тўлиқ топширайлик. Азизлар, сизлар билан хайрлашишдан аввал ўзимизнинг электрон манзилимизни эслатиб ўтмоқчиман: dilkash@najot.com Ҳурматли радиомиз мухлислари, ўзингиз ҳақингизда ва биродарларингиз ҳақида бизга мактуб йўлланг. Албатта сиз учун ибодат қиламиз. Хайр, омон бўлинглар.

https://db.dilkashradio.com/getmp3/web/2834

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top