2:39

Руҳий ғалаба 131

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан ғойибона бўлса-да яна радио орқали учрашиб турганимиздан Худовандга ва Раббимизга шукуроналар айтамиз. Азизлар, Худо бутун инсониятни шунчалик севадики, буни биз ҳатто ҳаёлимизга ҳам келтира олмаймиз.

У биз, инсонларни, бутун бор марҳамтлар билан марҳаматламоқчи. Бунинг учун инсониятдан фақатгина бир нарса талаб қилинади. Бу ҳам бўлса Унга буйсунишдир. Худованд руҳий жангдан мақсади нима?

Албатта Худонинг истаги — ушбу бўлаётган жангда барча инсонлар шайтондан устун келишидир. Йўлимизда учраб турадиган барча қаршиликлар ва иккиланишларни бор кучимиз билан итариб йўлимиздан олиб ташлаш ва Худованд билан биргаликда У кўрсатган йўлдан боришдир.

Руҳий жангда ғолиб келганимизни шундан англашимиз мумкинки, агар доимо Худовандга қулоқ тутаётган бўлсак, Унинг айтганларини бажараётган бўлсак, айниқса учраб турадиган қаршиликларни Худованд айтганидек усуллар билан енгаётган бўлсак, демак, доимо ғолиб келаётганимиз рост.

Азизлар, агарда ҳали Худовандга бўлган ишончимиз унчалик кўп эмас экан, демак, ҳали Худованднинг Кимлигини охиригача тушуниб етганимиз йўқ. Худовандга бўлган ишончимиз Унинг муқаддас каломини доимо ўрганиш ва ибодатлар орқали ошиб боради.

Худовандни севганимизда бутун юрагимиз, бутун қалбимиз ва бутун танамиз ила сева олишимиз керак. Шундагина биз ўзимизни ва ҳаётимизни Кимга ишониб бераётганимизни ва қандай ваъдаларни амалга ошишини кутаётганимизни англаб борамиз.

Бундай интилишимизни кўрган Худованд эса, Ўзининг марҳаматини бизга янада кўпроқ беради деб, сиз азиз тингловчиларни ишонтира оламиз. Қачонки ўзингизга қараб учиб келаётган ёниб турган ўқни кўрганингизда Худовандга суянинг, фақатгина Унинг паноҳида инсон соғ-омон қолиши мумкин.

Худованднинг каломи биз учун қалқон бўла олади. Римликларга мактубининг 8 боби 37 оятида ажойиб сўзлар битилган. Келинг, азизлар, шу оятни биргаликда ўқиб кўрсак.

“Аммо бизни Севганнинг соясида буларнинг ҳаммаси устидан улкан ғалаба қозонамиз”. Худованднинг фарзандлари нима учун ва кимдан қўрқиши керак? Азизлар, имонимиз бут экан, шайтоннинг найрангларидан асло чўчиманг.

Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, барчангизга сабр-тоқат, омонлик тилаган ҳолда, яна бир бор ўзимизнинг интернетдаги сайтимизни манзилини эслатиб ўтмоқчиман: www.najot.com Хайр .

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top