2:56

Руҳий ғалаба 132

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг доимий мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да дийдор учрашганимиздан жуда миннатдорман. Ўз дунёмизнинг ички борлиғига қараш учун биз ҳамма нарсадан қандай қилиб озод бўлишимиз мумкин?

Кўплаб одамлар ҳаётида бу савол хавфли равишда узоқ вақт жавобсиз қолиб кетмоқда. Йирик ташкилотлар ва жамоатларни бошқараётган эркак ва аёллар ҳам кўп ҳолларда бу саволга жавоб бера олмайдилар.

Яшаш учун ишлаб пул топиш билан машғул ва бошқалардан “кам бўлмасликка” уринаётган оддий одамлар ҳам ушбу муаммо билан курашадилар. Гап шунда-ки, бу савол учун осон жавоб йўқ, фақат оддий жавоб мавжуд.

Биз қачонки бу вазифани бошқа қилаётган ишларимизга қараганда муҳимроқ, деб ҳисобласак, ана шундагина ўз ички дунёмиз борлиғида нажот топишимиз мумкин бўлади.

Гарчи кўпчилигимиз ўз ички дунёмизни тартибга келтиришни ҳамиша энг асосий вазифамиз, деб ҳисоблаган бўлсак-да, уни фақатгина умримизнинг ўрталарига келгандагина амалга оширишга ҳаракат қиламиз.

Энди эса, ўз имкониятларимизни, заифликларимизни, йиллар ўтган сайин эса ҳаётимизни ниҳоясига етадиган сўнгги кунининг яқинлашаётганлигини тобора англаб етганимиз ҳолда, ички куч-қувват ва руҳан яшовчанлик биз учун ҳаётбахш манба бўла олиши учун, биз имкон қадар кўпроқ ўз ичимизга қарашга – “чархга қайтишга” ҳаракат қилаяпмиз.

Айнан мана шу марказда биз Ҳазрати Исо Масиҳни Унинг бутун бир куч-қудратида кўра бошлаймиз. Ҳазрати Исонинг Ўзи У ҳақдаги таълимотнинг баъзи тасдиқларида айтиладиган ҳақиқатдан ҳам улуғроқдир. У имонлиларнинг замонавий қўшиқларидаги таъсирчан сўзлардан ҳам таъсирлироқдир.

Марказда У ҳаётда қайта тирилган Тангри каби бизнинг диққат-этиборимизни Ўзига жалб қилади; бу нарса эса бизни Унинг ортидан эргашишга ва Унинг шахси ҳамда раҳм-шафқатидан куч олишга бизни даъват этади.

Марказда биз Худонинг улуғворлиги ва қудрати қаршисида Раббимизни Самовий Ота сифатида улуғлаймиз. Бу ерда – тантанали, аммо шод-хуррамлик билан Худога таъзим бажо келтирилади; бу ерда — тавба қилинади ва ўзини паст олишади. Кечирим бериш, тикланиш ва ишонч ҳам айнан шу ердадир.

Бир сўз билан айтганда, биз марказда Худонинг Муқаддас Руҳ каби кучига ва қувватига тўлиб-тошамиз. Бу ерда ишонч ва умид қайтадан дунёга келади. Азизлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Сизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг интернет сайтимизнинг манзилини сизларга яна бир бор эслатиб ўтсам: www.najot.com Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top