Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Азизлар, сизлар билан яна радио тўлқинларида дийдор учрашиб турганимиз учун Худовандимизга миннатдормиз.
Айрим биродарларимиз учун Раббимиз Исо “Мен билан алоқада бўлинглар” деб айтгани ва бизнинг “У билан алоқада бўлишимиз” ҳақида айтганда нимани назарда тутганлигини тушунишимиз бироз мушкулроқ бўлиши мумкин.
Ҳазрати Исо қандай қилиб ва нима мақсадда шахсан биз масиҳийларнинг ички дунёмиз билан “алоқада бўлишни” (Юҳанно 15:4) истаётганлигини англаб етиш биз учун осон бўлмайди.
Очиғини айтганда, “алоқада бўлиш” деган нарсани тўлиқ тушуниб етган ва кўринишидан уни амалга оширишини ҳам уддалаган кишиларни кўрганимизда кўпинча тушкунликка тушиб қоламиз.
Бироқ аста-секинлик билан, баъзида эса азоб билан Ҳазрати Исо яшашни маъқул деб билган ички дунёмизни тартибга солиш муаммоси — бу бир вақтнинг ўзида бутун ҳаётимизнинг, ҳар бир кунимизнинг ҳам муаммоси эканлигини англаб етамиз.
Ичимиздаги нимадир, яъни Муқаддас Китоб буни гуноҳ деб атайди, Раббимизнинг ички дунёмиз билан алоқасига ва ана шу алоқа натижасида амалга ошадиган тартибга зўр бериб тўсқинлик қилади.
Гуноҳ тартибсизликни маъқул кўради, чунки бу ҳолатда алдамчи асослар ва алдамчи баҳолар бир бурчакда беркиниб олади ва беғаму бепарволик пайтида юзага қалқиб чиқади. Тартибсизлик ҳамиша эътиборни ўзига тортувчи ҳолат эканлигига қўшилсангиз керак албатта.
Бироқ хар бир Масиҳга ишонувчи киши ҳар доим ҳушёр бўлишимиз ва ҳар куни ички дунёмизни тартибга келтириб турган ҳолда уларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслигимиз керак.
Ички дунёни тартибга келтиришнинг бирдан-бир йўли тўлиқ равишда Ҳазрати Исонинг у ерда доимий яшаши принципига асосланади. Бунда Уни шахсан таклиф қилганимиз ва ўзимизни Унга тўла-тўкис бағишлаганимиз учун ҳам Ҳазрати Исо бизнинг ҳаётимизга ақл бовар қилмаган ҳолда, бироқ аниқ кириб келади.
Бу ҳаётимизнинг энг муҳим лаҳзаларидир! Биз ўз йўлимизни шахсан танлашимиз ва Унга эргашишга қарор қилишимиз керак, акс ҳолда айрим ҳақиқатлар, кўпчилигимиз учун кўп жиҳатдан бефойда ва маъносиз бўлиб қолади. Инсоннинг шахсий ҳаётини тартибга келтириш бу — Ҳазрати Исо Масиҳдан бу ҳаётни ҳар томонлама бошқаришни сўраш демакдир. Азиз биродарлар, агар бизга мактуб йўллашни истасангиз, бизнинг электрон почтамиз доимо ишлаб турибди. Манзилимиз: dilkash@najot.com Хайр, саломат бўлинглар.