3:07

Худонинг сўзи 42

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиомизнинг доимий мухлислари. Сизлар билан яна ёзнинг иссиқ кунларида учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, барчангизга тинчлик, омонлик ва руҳий ҳамда маънавий бойлик тилаган ҳолда бугунги эшиттиришимизни бошлаймиз.

Азиз биродарлар, Муқаддас Китобдан ёки эшитган воизликларимиздан бизнинг қулоғимизда энг кўп жаранглайдиган сўзлардан бири бу Канъон ери бўлса керак. Аслида Канъон шарқий Ўрта ер денгизининг жанубий қисмининг ярмини эгаллайди. Унинг узунлиги иккиюз саксон километргача етади.

Бу ер Ўрта ер денгизини чўл қисмидан иккига ажратиб туради. Атрофи эса ажойиб тоғликлар билан ўралган. Бу жойнинг ерлари жуда ҳосилдор. Бу жойнинг ерлари ёмғир эвазига сўғорилади. Мана шу ажойиб ер Худованднинг танлаган халқи учун ваъда қилинган ер эди.

Бу жой шунчалик ажойиб эдики, худди жаннат мисоли. Худованд Ўз халқига шу ерни ваъда қилганида, балки халқ бунга ишонмагандир. Ҳозир ҳам Худованд ер юзида яшаётган барча инсонларга жаннатни ваъда қилмоқда.

Лекин кўпчилик инсонлар Худонинг ушбу ваъдасига ишонмаяпти. Худованд ваъда қилган жойда яшаш учун ҳеч қандай маблағ тўлаш шарт эмас. Масалан, ҳозир ҳар қандай дам олиш учун ёки чиройли меҳмонхоналарда яшаш учун, ёки бўлмаса яхши овқат еб мазза қилиш учун пул тўлашимиз лозим.

Акс ҳолда ҳеч қандай роҳат инсонга насиб этмайди. Лекин яна такрор ва такрор айтишни истардим: Худованд ер юзидаги энг роҳатбахш жойлардан ҳам минг баробар ажойиб ерга бепул, ҳеч қандай тўловсиз ҳар бир инсонни жойлаштиришни истайди.

Бунинг учун фақатгина Раббимиз Исо Масиҳ олдида барча қилган гуноҳларингизни тан олиб ундан кечирим сўрасангиз бас. Исо Масиҳ ҳар бир инсоннинг гуноҳлари учун хочга михланди. Аслида биз Одам ва Ҳавонинг авлоди бўлганимиз учун гуноҳкор сифатида ана шу хочга михланишимиз керак эди.

Лекин буниси ҳали ҳолва, инсонинг ўлимидан кейинги бўладиган жараён энг асосийсидир. Дўзах деган жой биз, инсонлар, эшитганимиздан ҳам даҳшатлироқ эканлигига ҳеч кимда шубҳа бўлмаса керак. Наҳотки, билиб туриб яна шу жойни танласангиз?! Азиз дўстим, бугун Худованд сизни кутмоқда. Ундан кечирим сўраб, Раббимиз Исо Масиҳни юрагингизга қабул қилинг.

Унга шундай деб айтинг: “Раббимиз Исо, мен Сени олдингда гуноҳкорман. Мени гуноҳларимини кечир ва менинг юрагимга кириб, ҳаётимни бошқаргин. Ўзимни ва ҳаётимни Сени қўлларинга топшираман. Омин.” Шунинг билан, азизлар, дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Азизлар, бизнинг интернет сайтимизга марҳамат қилинг. Манзилимиз: www.najot.com Хайр, соғ-саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top