2:47

Худонинг сўзи 51

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна эфирда “Дилкаш” радиоси. Азизлар, мана шу учрашув учун берилган имконият учун Худованднинг номи янада улуғлансин.

Буюк азиз зотларнинг ҳаётий тажрибаси бўлган Муқаддас Ёзувларда ва замонамизнинг таниқли олиму уламоларининг асарларида айтилишича, инсонга бетакрор ички дунё ато қилинган бўлиб, уни тартибга келтириш ва бошқариш мумкин экан.

Инсон руҳиятида тартибсизлик ва нотинчлик вужудга келганда, унинг ички куч-қуввати бекорга сарф бўлади ва инсон руҳан баркамол бўлиб ўсиш имкониятидан маҳрум бўлади.

Бироқ ички дунё мунтазам равишда “созлаб турилса” ва унинг ҳолати доимий бошқариб борилса, руҳга йўл очилади ва у ўсади, инсон эса Раббимиз Исо Масиҳда камол топиб боради ҳамда бу борада бошқаларга ҳам ёрдам бера олади.

Айниқса жамоатнинг чўпонлари ва хизматчилари ўзларинининг ички дунёсини тоза ва тартибли қилишлари лозим. Шундай қилиб, имонли ҳолдан тойган кишилар учун ғалаба сари йўл анча қисқароқ бўлади, чунки ҳали имонга келмаганлар муҳим аҳамиятга эга бўлган қадамни Худони, Унинг севгисини қабул қилиш ва Унинг меҳрибонлигини ҳис қилишдек улкан қадамни ташлашлари керак-да.

Ана шунда — фақат ана шундагина! — ғалабага ишониш мумкин бўлади. Азизлар, агарда орамизда кўп йиллардан бери бу йўлдан бораётганлар бўлса, у ҳолда ўз тажрибалари билан бошқалар билан ўртоқлашишлари мумкин.

Шу орқали кўп нарсани амалга ошира олган бўламиз, ўзимиз ҳам кўп нарсаларни тушуниб етамиз ва эндиликда бу борадаги ўз фикр-мулоҳазаларимизни биродарларимиз билан ўртоқлашиш ва амалий маслаҳатлар бера олиши имкониятига эга бўламиз.

Ҳа, бу йўл чиндан ҳам машаққатли, бироқ Худо билан бевосита мулоқотдаги ҳаёт — бу шунақанги ажойиб ҳаётки, уринишларнинг ҳеч бири у қадар улкан эмасдек кўринади.

Бу мақсадга эришиш учун ташқи дунёмиздаги қадр-қимматимизни ҳам, алдамчи мезонларимизни ҳам, хаётий муваффақиятларимизни ҳам қурбон қилсак арзийди. Азизлар, масиҳийлик ҳаётимиз даврида ҳар биримиз аста-секин турли тажрибаларни тўплаб борамиз.

Ўз тажрибамизни бошқаларга ўргатиш эса Худованддан янада кўпроқ марҳамат келтиради. Азиз биродарлар, бизнинг электрон манзилимизга ўз фикр ва мулоҳазаларингизни ёзиб юборинг. Бизнинг манзил: dilkash@najot.com Яна радиомиз тўлқинларида учрашгунча хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top