2:51

Худонинг сўзи 52

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна “Дилкаш” радиоси. Марҳамат, тингланг. Муқаддас Китобда “кўрмай туриб ишонганлар бахтлидир” деган оят бор. Демак, биз Раббимиз Исо Масиҳни кўрмай туриб Унга ишондик.

Уни айтганларини бажаришга ҳаракат қилмоқдамиз. Ҳаворийлар Раббимиз Исо Масиҳнинг айтган гапларини ва амалга оширган барча ишларининг гувоҳи бўлишган. Юҳанно ўз китобининг 1 боби 14 оятида шундай ёзган эди:

“Калом инсон қиёфасига кирди, ва биз аро маскан қилди. Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик. Отаси ҳузуридан келган, марҳамат ва ҳақиқат ила тўлган ягона Ўғлининг улуғворлигини кўрдик”.

Бизнинг ҳар биримизга яхши маълумки, Раббимиз Исо Масиҳ Ўз ўлимидан ва тирилишидан сўнг уларга Муқаддас Руҳни юборишини ваъда берган эди. Нима учун Раббимиз Ўз шогирдларига Муқаддас Руҳни юбормоқчи эди?

Муқаддас Руҳ келганидан сўнг, Раббимизнинг шогирдларини ҳақиқат йўлига бошлаб, улар билмаганларини ўргатиб, келажак ҳақида уларга ўргатиши керак эди. Айнан шу ҳақида Юҳанно китобининг бир нечта оятлари орқали айтиб ўтилган. Масалан, 14 боб 25 ва 26 оят, 15 боб 26 ва 27 оятлар, шунингдек 16 боб 12 оятдан 15 оятгача бўлган оятлардир.

Раббимиз Павлусни ҳам танлаган эди. Қизиғи шунда эдики, Павлус нафақат ибронийлар учун, балки мажусийларга ҳам бор ҳақиқатни етқазиш учун танлаб олинган эди. Исо Масиҳ Павлусга кўплаб инъомларни ҳадя этган эди.

Раббимиз Исо Масиҳ томонидан танланган ушбу шогирдлар фақатгина ўз оғизлари билангина бошқаларни ҳақиқат сари етаклаб қолмай, балки ўзлари кўрганларини ва эшитганларни Муқаддас Руҳнинг таъсири остида китоб қилиб ёзиб қолдиришди.

Ушбу калом эса бугунги кунда сиз билан бизнинг қўлимизда турибди. Азиз биродар, ушбу Худонинг каломини бошқаларга ҳам бериш ва уларни ҳам ҳақиқатдан хабардор қилиш — бугунги кундаги бизнинг энг муҳим вазифаларимиздан биридир.

Шунинг учун ҳам қўлимиздаги китобни Муқаддас Китоб деб айта оламиз. Азиз биродар, Худованднинг каломи Муқаддас Руҳнинг таъсири остида ёзилгани учун ҳатто самодан бирон-бир фаришта келиб ҳам, унинг айрим жойларига ҳеч қандай ўзгартириш кирита олмайди.

Бугунги кунда биз калом орқали ҳар бир саволларимизга тўлиқ жавоб олишимиз мумкин. Азиз биродар, шунингдек, сиз ўзингиздаги айрим саволларга бизнинг интернетдаги сайтимиздан ҳам жавоб олишингиз мумкин. Бизнинг манзил: www.najot.com Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top