Ассалому алайкум “Дилкаш” радиомизнинг азиз мухлислари. Радио тўлқинларида сиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Азиз биродарлар, келинг, бугунги эшитиришимиз орқали сизлар билан Раббимиз Исо Масиҳнинг айтганларига қандай муносабатда бўлиш ҳақида сўз юритсак.
Исо Масиҳнинг ҳақиқий шогирдиман деган биродар каломдан бир қадам ҳам ё ўнга, ёки чапга чиқмай тўғри бориши жуда муҳим. Юҳанно китобининг 8 боби 31 оятида Раб Исо Масиҳ шундай гапни айтган эди:
“… Агар Менинг каломимга риоя қилсангизлар, ҳақиқий шогирдларим бўласизлар”. Бу жойда Исо Масиҳ нимани назарда тутаётган эди? Албата Ўзининг барча айтганларига қулоқ тутиш ҳақида гапирилгани ҳеч биримизга сир бўлмаса керак.
Лекин бир нарса ҳар биримизда бироз ўйланишимизга йўл қўяди. Раб Исо Масиҳ Ўзининг кўпгина гапирган гапларида Эски Аҳдга унча-мунча суяниб гапирган. Айтайлик, тоғдаги айтган ваъзини олайлик.
Ҳозирги йигирманчи асрда яшаётган ва Раббимизнинг барча айтганларига амал қиладиган масиҳий инсон Эски Аҳд китобида ёзилганларини ҳам, Янги Аҳд китобида ёзилганларини ҳам яхши билиши керак.
Ҳатто шу ёзилганларига қўлдан келгунча амал қилмоғи лозим. Азиз биродар, ҳар бири инсон ўзини Худовандга қулоқ солувчими ёки, аксинча, одамми фақатгина бир йўл билан текшириб кўришлари мумкин.
Бу ҳам бўлса, Худовандга содиқлиги ҳақида ўйлаб кўришнинг ўзи етарлидир. Бу содиқлик эса каломни қанчалик тўғри билишга асосланади. 2 Тимутий китобининг 2 боби 15 оятида шундай ёзилади:
“Сен эса ҳақиқат каломини адаштирмай, тўғрилик билан ўқит, ўзингни Худога мақбул, ҳалол бир ишчи сифатида кўрсатишга ғайрат қил”. Ушбу оятда айтилган ғайрат қил деган сўзнинг маъноси жуда катта аҳамиятга эгадир.
Бу дегани, каломни ўрганиш учун бор кучингни сарфла, каломни синчиклаб ўрганиб чиқ, каломни тушунтириб беришда ҳақиқий уста бўлгин ва бундан ташқари, ҳеч қачон каломдаги ҳақиқатни ўргатишда кўзингни ҳақиқатдан юммагин деганидир.
Демак, каломни деярли ёдлаб ол ва керакли жойда уни ишлат, энг муҳим ишлатиладиган жой эса ўз ҳаётингдир демоқчи. Азиз биродарлар, бундан шундай хулоса қилишимиз мумкин-ки, Худованднинг каломини ҳаётимизга қўллаш — ҳар биримизни ҳақиқий каломни ўрганувчи шогирдлар қилар экан.
Ҳурматли радио тингловчилар, эшиттиришимиз сўнгида сизларга ўзимизнинг электрон почтамизнинг манзилини эслатиб ўтсам. Мархамат: dilkash@najot.com Хайр, саломат бўлинг.