2:39

Худонинг илтифоти

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида соғ-саломат кўришганимиздан миннатдорман. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Марҳамат, тинглаб ором олинг.

Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, доимо гуноҳ содир қилиб юрадиган инсонларни “гуноҳнинг қули” деган гапни эшитганмиз. Бу гап ҳақиқатдан ҳам шундай. Чунки бу ҳақида бизга Муқаддас Калом ҳам айтади.

Юҳанно мактубининг 8 боби 34 оятида худди шу нарсани Раббимиз Исо Масиҳ ҳар биримизга қарата айтганини биргаликда ўқиб кўрамиз: “Сизларга гапнинг ростини айтсам, — деди Исо, — гунох қилувчи ҳар бир киши гуноҳнинг қулидир”.

Раббимиз Исо Масиҳнинг айтишича, шайтон худди бақуват одамга ўхшайди. У ўз салтанатини қўлидан келгунча тўғри бошқариб турибди. Шунинг учун ҳам уни домига илинган кишини Худованд озод қилмагунича, ҳар қандай ҳаракатлар билан инсон ўзини қутқара олмайди.

Римликларга мактубининг 6 боби 17 оятида ёзилишича, ҳаворий Павлус айтадики, “Лекин Худога шукурки, илгари гуноҳга қул бўлганингиз ҳолда, энди ўзингиз қабул қилган таълимотнинг моҳиятига сидқидилдан берилгансизлар”.

Ҳар бир Масиҳга имон келтирган инсон ҳам илгарги ҳаётида шайтоннинг хоҳиши бўйича ҳаёт кечирганмиз. Эндиликда эса Раббимиз Исо Масиҳ бизни қоронғуликдан ёруғликка олиб чиқди. Бу гап билан айтмоқчиманки, биз ҳар биримиз нажотга ва қутқарувга муҳтож эдик.

Худонинг кўрсатган марҳамати туфайли эндиликда озодмиз. Худованд билан биргаликда ҳаёт кечириш қанчалик яхши эканлигини эндиликда тушуниб етдик. Бу биз инсонларнинг меҳнатимиз эмас, балки Худованд Ўзининг Ўғлини юбориб, бизга гуноҳкор инсонларга қилган марҳамати.

Исо Масиҳ хочда азоб чекди. Бу шунчаки Ўзини кўрсатиш учун эмас ёки Ўзини қийнаш эмасди. У биз инсонларнинг гуноҳларимизни Ўзининг гарданига олди ва хочда азобланиб ўлди. Худованд шундай қудратлики, Ўзининг Ўғлини У ташлаб қўймади.

Раббимиз Исо Масиҳни орадан уч кун ўтгач, ўликлардан биринчи бўлиб тирилтирди. Аслида биз шунчалик илтифотга лойиқ эмас эдик. Лекин Худованд ҳар бир инсонни севгани учун шунчалик биз ҳақимизда қайғурган эди. Азизлар, шундай илтифот учун доимо Худога мақтовлар айтайлик.

Шунинг билан, ҳурматли радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзилини яна бир бор эслатиб ўтсам: www.najot.com Яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг, азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top