2:52

Худонинг сўзи 56

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Яна эфирда сиз азизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Марҳамат, тингланг, эшиттиришимизни бошлаймиз.

Азиз биродарлар, агар сизга кимдир Худованд ҳақиқатдан ҳам ҳамма нарсага қодирми деб савол берса, ҳеч иккиланмай “ҳа” деб жавоб беришингиз мумкин. Худованд биз кўриб турган барча галактикани, дунёнинг бу четидан нариги четигача бўлган ҳамма нарсани ва шу билан бирга юлдузларни, сиз билан биз куннинг совуқ пайтларида бироз бўлса-да исиниб оладиган қуёшни, барча-барчасини У яратган.

Шу билан бирга энг кичик микрожониворлардан тортиб энг катта китларгача — барчасини Худованд яратган. Худованд яратганларини кун сайин бошқариб туради. У ҳеч қачон “Мен чарчадим, энди бироз дам олай”, деб айтмайди.

Азизлар, энди ўйлаб кўринг, шуларни барчасини бошқариш учун қанчалик катта куч га эга бўлиш керак. Бундай куч фақатгина Худовандда мавжуддир. Жаброил фаришта шундай деган эди: “Худованд билан имконсиз нарсанинг ўзи йўқ”.

Азиз биродарлар, биз Худованднинг фарзандлари эканмиз, У ҳар биримиз ҳақимизда ғамхўрлик қилади. Бизнинг ҳаётимизда нималар содир бўляпти ва қандай муаммоларимиз бор, барчаси Унга аёндир.

Худованднинг барча режалари ҳақиқатдир. Унинг ўтган даврлардаги ва ҳозирги, ҳатто инсонларнинг келаси ҳаёти учун қутқариш режаси — энг ажойиб режалардан бири эди. Худованд ҳаётимизда нима содир бўлаётганидан ташқари, келажакда бизларни нималар кутаётганидан ҳам хабардордир.

Худованд шундай қудратли-ки, шайтон Уни ҳеч қачон алдаб йўлдан оздира олмайди. Шунинг учун ҳам шайтон биз, инсонларга, ҳужум қилиб йўлдан оздиришни яхши кўради.

Азиз биродар, ҳеч қачон шайтонга изн беришни истамасангиз, доимо Худованд билан бирга бўлишга ҳаракат қилинг. Худованд шайтонга инсонларнинг ҳаётларида айрим ишларни қилишга рўхсат беради, лекин унинг ишларини ҳеч қачон оқламайди.

Бу дегани, Худованд гуноҳни қўллаб-қувватлайди дегани эмас албатта. Аксинча, шайтон ва гуноҳга ботган инсонлар қандай аҳволда бўлишини бошқаларга кўрсатиш учун шундай қилади. Ҳикматлар китобининг 16 боби 4 оятидан шундай оятни ўқишимиз мумкин: “Ҳамма нарсани эгамиз ўз мақсади билан яратди, ҳатто фосиқлар ҳам кулфат куни учун яралган”.

Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг сайтимизни манзилини сизларга яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман: www.najot.com Хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top