2:49

Худонинг сўзи 57

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан, марҳамат, тингланг.

Биз чиройига қараб, муомиласига қараб ёки юриш-туришини кўриб, уларга нисбатан ўзимизни муносабатимизни билдирамиз. Лекин Худованднинг биз инсонларга бўлган севгиси умуман инсонавий севгига ўхшамайди.

У тубдан фарқ қилади. Худованд, биринчидан, барча халқларни, миллатларни қолаверса барча инсонларни севади. У бизга ўхшаб одам танламайди. У барча инсонларни нажот олишини истайди. Инсонлар баъзи пайтларда бир-бирларига нотабий севгини кўрсатишга ҳаракат қилишлари мумкин.

Масалан, аслида кимдир сизга унчалик ёқмаса ҳам, худди уни севадигандай хатти- ҳаракатларни кўрсатишингиз мумкин. Лекин Худованднинг инсонларга бўлган севгиси доимо табийдир.

Худованднинг энг буюк севгиси — Ўзининг Ўғлини биз гуноҳкор инсонлар учун қурбон қилган пайтда намоён бўлганди. Муқаддас каломда Худованд инсонятни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини қурбонликка берди, деб ёзилган. Балки кимлар учундир бир қарашда ушбу оят унчалик таъсирли оятга ўхшамас.

Лекин Ўзининг ягона фарзандини билиб туриб қурбон қилиш, ўлимга юбориш, бу ҳамманинг ҳам қилиши мумкин бўлмаган буюк ишлардан биридир. Худованднинг инсонлар учун меҳрибонлигини қаердан кўришимиз мумкин?

Биринчиси, инсонлар қанчалик кўп гуноҳларни қилганига қарамай, Худодан “Ота, мени кечир”, деб айтса, У албатта ҳеч нарсага қарамай кечира олади. Мана шу Унинг катта меҳрибончилигидир.

Инсон тавба қилгунига қадар қандай ҳаёт кечирганлиги ва Худованднинг амрларини бузганлиги Худованд учун қизиқ эмас. Энг муҳими, Худованд олдида кечирим сўраб, гуноҳлар учун тавба қилиш ва Раббимиз Исо Масиҳни ўз юрагига таклиф қилишдир.

Худованд тавба қилган гуноҳкор учун Ўзининг марҳаматини текин беради. Шунчалик меҳрибончиликни дунёдан излаб тополмасак керак. Худованднинг марҳамати бу — инсонларга бераётган нажотидир. Азиз радио тингловчи дўстим, Худованднинг марҳаматига эга бўлишни истасангиз, Ундан кечирим олинг ва барча гуноҳларингиз учун Уни олдида тавба қилинг.

Азизлар, қандай қилиб тавба қилишни билмасангиз, бизнинг электрон манзилимизга мактуб йўлланг, албатта сизга жавоб ёзиб, нима қилиш ҳақида батафсил гапириб ўтамиз. Бизнинг манзилимиз: dilkash@najot.com Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top