3:35

Худонинг сўзи 172

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли “Дилкаш” радиосининг азиз мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинларимиз орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Хадсон Тейлор 1832 йил Англиянинг Йоркшир шаҳарчасида туғилиб вояга етади. Отаси воизхон бўлгани учун Тейлорнинг юрагида ёшлигидан хизматга қизиқиш уйғонган эди. Уйга келган меҳмонларга беш ёшга ҳам тўлмаган болакай катта бўлса, албатта хизматчи бўлишини, Хитойда хизмат қилиш эса орзуси эканини айтиб, меҳмонларни ҳайрон қолдирар эди.

Калом ўқиш ва ибодат оилавий муҳитнинг ажралмас қисми бўлишига қарамасдан, Тейлор ўн етти ёшида Исони нажоткор сифатида юрагига қабул қилади. Шу кундан бошлаб Хитойга хизматга бориш ҳақида ўйлаб режалар туза бошлади. Хитойда Хушхабарни самарали тарқатиш учун аввало инсонлар билан ишлашни ўрганиш кераклигини англаб етган ёш Тейлор, ўн тўққиз ёшидан Англияда тиббиёт сохасини ўрганишга киришади. У тиббиётни қунт билан ўрганиб, аввал врачга ассистентлик қилади, кейинчалик госпиталда ўз малакасини оширади. Тейлор ибодат қилиб Хитой ҳақида ўйлаб юрган кунларда, Англияга Хитойда Исони тан олувчи император Ханг тахтга ўтирибди деган хабар етиб келди.

Азалий орзусига йўл очилган йигирма бир ёшли Тейлорни Англия Хушхабар хизмати уюшмаси 1853 йили сентябр ойида Хитойга жўнатишади.

1854 йил баҳорда Хитойнинг Шанхай шаҳрига етиб келади. Йоркшир шаҳарчасидан узоққа бормаган ёш англиялик йигит учун бу мамлакат ғайриоддий эди. Катта-катта қурилган будда бинолари, тор кўчаларни тўлдириб юрган одамлар галаси, шаҳар аҳолисининг ўта қашшоқлиги, аёлларнинг ғалати кийиниши, эркаклар эса сочларини ўстириб дум сифатида ўриб боғлаб олиши Тейлорни гоҳ қизиқишга, гоҳ ҳаяжонга гоҳида эса қўрқувга солар эди.

У Шанхайдаги биринчи ойларини кўп соатлаб тил ўрганиш билан ўтказар, ва у бу тилни ҳеч қачон ўргана олмаслигидан қўрқар эди. Лекин тинимсиз изланишлари ойлар ўтиб ўз натижасини кўрсатди. Орадан йил ўтиб Тейлор Хитойнинг ичкариси томон саёҳатга чиқади. Хитойнинг ичкари қишлоқлари томон кириб, борган сайин аҳолини яшаш тарзи уни шунчалик ташвишга солиб борарди. Бошқа хизматчилардан фарқли равишда Тейлор аҳолини маданиятини европалаштиришга эмас, балки ўзи мана шу маданиятга мослашишга ҳаракат қилар эди. У ҳар доим хитойча кийинишга, уларнинг маданиятига мослашишга ҳаракат қилган.

Албатта унинг олтин ранг сочлари, кўм-кўк кўзлари хитойликка ўхшамаса ҳам, сочларини қорага бўятиб уни дум сифатида ўриб боғлаб олиши кучилик маҳаллий аҳолини эьтиборини тортган эди. Тейлор мактубида: “Агар мени кўчада хитойликлар билан бирга кўрганингизда, чет элликка ўхшатишингиз гумон эди”, деб ёзади. Тейлор бу ҳаракати туфайли чет элдан келган хизматчиларнинг кулгисига қолди ва ҳатто бу хабарни эшитган оиладагилари ҳам ҳайратдан ёқа ушлашган. Азизлар,Тейлор ҳақидаги мавзумизни келаси эшиттиришларимизда давом эттирамиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top