Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиосининг навбатдаги эшиттиришларидан бири. Марҳамат, тингланг. Азизлар, агар Эски Аҳд китобига назар солсак, Худованд Янги Аҳд китобидагига нисбатан у ерда кўпроқ болалар хақида гапирганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин.
Демак, Эски Аҳд китобида болалар ҳақида кўплаб оятлар мавжуд, деб айта оламиз. Ана шундай оятлардан энг машҳури эса Сулаймоннинг ҳикматлари китобининг 22 боби 6 оятида шундай битилган: “Болани тўғри йўлга солиб тарбияла, шунда қариганида ҳам йўлидан адашмайди”.
Ҳозир дунёда бир муҳим савол турли мутахассислар томонидан турлича эътироф этиб келинмоқда. Айрим мутахассислар айтадики, бола тарбияси билан кўпроқ онаси шуғулланиши керак, чунки ота асосан ўз вақтини ишда оила боқиш ташвишлари билан ўтқазади деб.
Албатта, бир жиҳатдан бу гап ҳам ишонарли фактдир. Чунки отанинг вазифаси ўз оиласи ҳақида ғамхўрлик қилишдир. Бошқа мутахассислар айтадики, бола тарбияси билан кўпроқ оталар шуғулланиши керак деб.
Чунки уларнинг фикрларича, оталар бироз бўлсада оналарга нисбатан қаттиққўлроқ ва талабчанроқ экан. Демак, ўз ўзидан маълум бўляптики, болалар кўпроқ оталарнинг гапларини бажаришга мойилдирлар.
Ҳа, бу икки фикрни ҳам нотўғри ёки тўғри деб айтишга шошилмайликда, бу ҳақида Муқаддас Китоб нима деб айтишига қарайлик. Муқаддас Китобда бола тарбияси учун ҳам ота, ҳам она баб баробар жавобгарлиги тўғрисида гапирилади.
Демак, биз масиҳий инсонлар, шуни аниқ билишимиз керакки, Худованд олдида ҳар бир ота она ўз фарзандлари учун баробар жавобгардирлар. Болани ёшлигидан тарбиялаш осон иш эмас, шунинг учун ушбу жараёнда фақатгина бир томоннинг иштирок этиши, менимча, унчалик тўғри бўлмас.
Болани яхши тарбиялашдан асосий мақсад аслида, боланинг хатти ҳаракатларини тўғри ривожланишига ёрдам беришдир. Бизнинг болаларимиз учун ибодатхона, мактаб ёки яна бошқа бир маскан ҳеч қачон жавобгар эмас.
Статистика маълумотларига қараганда, бола ибодатхонада ўз вақтининг фақатгина бир фоизини, мактабда эса ўн олти фоизини, қолган асосий вақтини яъни саксон уч фоизини эса ўз уйида ўтқазар экан. Демак, ўз ўзидан маълум бўляптики, ҳар бир ота она ўз фарзанди ҳақида кўпроқ қайғуриши ва тарбиялаши керак.
Азизлар, шундай маъсулиятли ишда Худованд сизларга мададкор бўлсин. Азизлар, агарда саволларингиз бўлса, бизнинг электрон манзилимизга мактуб йўлланг. Манзилимиз: dilkash@najot.com Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, омон бўлинглар.