3:32

Болаларнинг ўсишига ёрдам 278

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар учун яна “Дилкаш” радиоси ўзининг эшиттиришларини бошлайди. Марҳамат, тинглаб дам олинг. Азиз биродарлар, Эски Аҳд китобини ўқиб кўрганимизда кўплаб пайғамбарлар томонидан Раббимиз Исо Масиҳнинг вақти-соати келиб Ўз жонини биз гуноҳкор инсонлар учун қурбон қилиши ҳақида гапирганлигини кўришимиз мумкин. Эски Аҳд даврида эса ҳали Раббимиз Исо Масиҳ ер юзига келмаган пайтида, инсонларнинг гуноҳлари ҳайвонларни қурбон келтириши орқали кечирилар эди. Ҳайвонларни қурбонлиги эса Раббимиз Исо Масиҳнинг қурбон бўлишини рамзи эди холос.

Энди азиз радио тингловчи биродарлар, ҳозирги кунда ҳар бир хонадонда Янги Аҳд китоби мавжуд ва кўплаб инсонлар Раббимиз Исо Масиҳнинг хочдаги ўлими ҳақида шу каломдан батафсилроқ ўқиб ўрганишлари мумкин. Муқаддас каломни ўқиб кўрганимизда, пайғамбарлар томонидан Исо Масиҳнинг нафақат кимлар учундир ўлиши ҳақида ўрганамиз, балки ушбу ўлимнинг нима учун содир бўлганини ҳам тушунишимиз мумкин. Матто китобининг 20 боби 28 оятида шундай сўзлар бор: “Зеро инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни қутқариш учун келган”.

Раббимиз Исо Масиҳнинг ўлими ҳақида азиз ҳаворийлар ҳам кўплаб гапиришган. Улар қаерда ва ким билан суҳбатлашмасинлар, барчага Масиҳнинг ўлими ҳақида батафсил тушунтиришган. Буни биз Ҳаворийлар мактубини ўқиганимизда амин бўламиз. Масалан, Ҳаворийлар мактубининг 3 боби 15 оятини биргаликда ўқиб кўрсак. “Ҳа, ҳаёт Соҳибини ўлдирдингизлар. Бироқ Худо Уни тирилтирди ва биз бунга гувоҳмиз”. Азиз радио тингловчи биродарлар, болаларга Раббимиз Исо Масиҳнинг хочдаги ўлими ҳақида гапирганимизда, Унинг ўлими нима учун содир бўлганилиги ҳақида батафсилроқ гапиришга ўрганайлик. Нима учун У хочда Ўз жонини бошқа инсонлар учун қурбон қилди.

Азиз биродарлар, болаларга ёки катталарга Хушхабар гапирганимизда, хочдаги ўлим Хушхабаримизнинг асосини ташкил қилиши керак. Ўйлайманки ҳар қандай инсон нима учун кимдир бошқалар учун ўлиши кераклиги ҳақида бир зумгина бўлсада ўйлаб кўради. Мана шу ўйлаб кўриш эса инсонларнинг юрагида катта ўзгаришлар қилиши муқаррар. 1 Бутрус мактубининг 3 боби 18 оятида шундай ажойиб сўзлар ёзилган: “Чунки Масиҳ ҳам бизни Худога яқинлаштириш ва гуноҳларимизни ювиш учун бир марта азоб чекиб, ўлди. Ўзи солиҳ бўлгани ҳолда, гуноҳкорлар учун қурбон бўлди. Унинг баданини ўлдиришган бўлсада, Руҳи тирилди”. Азизлар, Раббимиз Исо Масиҳнинг хочдаги ўлими инсонларни гуноҳкор ҳаётдан сотиб олиш учун тўланган катта тўлов эди. Биз инсонлар гуноҳнинг қуллари эдик. Раббимиз эса Ўз ўлими орқали ҳар биримизни айнан шу қулликдан тўлов эвазига сотиб олди. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com азизлар, ушбу электрон манзилимизга мактубларингизни йўллашингиз мумкин. Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top