3:11

Уй гуруҳлари 33

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи дўстлар. Эфирда уй жамоатлари ҳақидаги эшиттиришларимиздан бири. Азизлар, сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз.

Азиз радио тингловчи биродарлар, келинг, бугунги эшиттиришимизни аввалгиларидан сал фарқли ўлароқ даражада олиб боришга ҳаракат қилсак. Бугун сиз билан, азизлар, айрим саволларга жавоб топишга ҳаракат қилиб кўрсак.

Албатта, ушбу саволларимизга калом орқали ва каломдаги оятлар шу ҳақида нима деб ёзганлиги ҳақида ўрганишга ҳаракат қилсак. Демак, саволимиз шундай: жамоатнинг эгаси ким? Кўпинча, айрим биродарларимиз томонидан: мен ва менинг жамоатим, бизнинг жамоатимиз ва шунга ўхшаш айрим сўзларни айтганига гувоҳ бўлганмиз.

Аввалом бор Матто китобининг 16 боби 18 оятида айтиб ўтилган оятга диққатимизни қаратсак: “Мен Ўз умматимни бу тош устида бунёд этаман, жаҳаннам кучлари эса ундан устун чиқмас”.

Азизлар, аслида жамоатнинг боши ким? Эфесликларга мактубининг 4 боби 15оятида шундай ёзилган: “Биз, аксинча, ҳақиқат ва муҳаббатга содиқ қолиб, ҳар жиҳаттан баданнинг боши Масиҳ томон ўсиб борайлик”. Биринчидан, Худованд ҳар биримизни гуноҳ ботқоғлигидан тортиб олиб оқлади.

Раббимизни таниб билиб борайлик. Энди, азизлар, кейинги саволимизга ўтсак. Жамоатнинг чўпони ким? Албатта, Раббимиз Исо Масиҳдир. Юҳанно 10 боб 14 оятида ушбу саволимизга шундай жавоб бериб ўтилган: “Мен яхши чўпонман. Мен Ўзимникиларни биламан, Ўзимникилар эса Мени биладилар”. Азизлар, Исо Масиҳни таниб билишимиздан олдинги ҳаётимизни кўз олдимизга келтирайлик. Албатта, ҳар биримизнинг ҳаётимиз ачинарли бўлганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Турли гуноҳлар, Худога қарши куфур сўзлар айтиш, ҳар биримиз учун оддий ҳол бўлган. Худога шукур, Раббимиз Ўзига керакли инсонларни танлаб олди, энди биз Уни таниймиз. Масиҳий инсон учун энг кераклиги ҳам айнан шудир. Кейинги саволларимиздан яна бири, жамоатнинг ўқитувчиси ким? деган саволдир.

Муқаддас Китобнинг Юҳанно Хушхабарида ўн тўртинчи боб, ўн олти ва йигирма олтинчи оятларида ушбу саволимизга шундай жавоб берилган: “Исо Масиҳ “Мен Отамга мурожаат қиламан ва У то абад сизлар билан қоладиган бошқа Юпатувчини юборади… Ўша Юпатувчи, яъни Менинг номимдан Отам юборадиган Муқаддас Руҳнинг Ўзи сизларга ҳаммасини ўргатади”.

Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, сизларга интернет сайтимизнинг манзилини яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман, марҳамат, эслаб қолинг: www.najot.com Азиз биродарлар яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашганча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top