2:45

Уй гуруҳлари 198

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан яна ғойибона бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, марҳамат тингланг. Азиз биродарлар, бугунги кунда ҳам Исонинг иши давом этмоқда.

Раббимиз Исо Масихнинг осмонга чиқиб кетгандан буён тахминан 2000 йил вақт ўтди. У кетишидан аввал Ўз шогирдларига: “Бутун жаҳон бўйлаб юринглар ва ҳамма тирик жонга Инжил Хушхабарини тарғиб қилинглар,” — деб буйруқ бериб кетди. Марк Хушхабар китобининг16 боби15 ояти.

Раббимиз Исо Масиҳнинг бу буйруғи масиҳийларнинг ҳар бир авлодига берилган. Шу жумладан сиз ва мен қатнайдиган кичик уй жамоатлари учун ҳам. Раббимиз Исонинг сўзлари биз учун ҳам берилган Худованднинг Исо Масиҳ орқали нажот бериши тўғрисидаги хабар қабул қилиниши ва ишонишлари сайин, Худованднинг оиласи ўсишда давом этади.

Қадимги Аҳд даврида яшаган художўй эркак ва аёллар, илк жамоатлардаги имонлилар ва бугунги кундаги имонлилар, ҳамма-ҳаммаси Худованднинг фарзандларидир.

Буларнинг ҳаммаси Унинг давом этиб келаётган оиласининг қисмларидир. Худованд дунёга Ўз оиласи орқали гапиради. Исонинг Ўзи осмонда, бироқ ер юзида унинг иши давом этади.

Бу иш биз орқали давом этади. Ҳаёт ҳақидаги хабар, Худованднинг Ўғлига ишониш орқали нажотга эришиш ҳақидаги хабар ҳар доим биз орқали гапирилади, чунки бу масиҳийларнинг ишидир.

Биз Худованднинг оиласи борлигини биламиз ва бу оила Одам Атони яратгунга қадар ҳам бўлган. Энди келинг, азиз биродарлар, Унинг Ўз оиласи учун тузган режалари ва умидлари тўғрисида ўйлаб кўрамиз.

Худованд Ўз суратини фарзандларидан қидиришини билсангиз ажабланасизми? Римликларга мактубининг 8 боби 29 оятида шундай дейилган: “Худо азалдан билган кишиларни Ўз Ўғлининг суратига айлантириш учун белгилади”.

Ота учун ўзининг гўдак ўғлига қараш ва чақалоқнинг юзи ўзиникига ўхшаш эканлигини кўришдан бошқа ёқимли нарса бўлмаса керак. У ўз суратини ўз ўғлида кўради. Худованд бизнинг ҳам ҳаётимиз ва истакларимиз Уникига ўхшаш бўлишини истайди.

У солиҳ ва муқаддас бўлгани учун биз ҳам солиҳ ва муқаддас бўлиш пайидан бўлишимиз зарур. Шунда биз Унинг Ўғлига ўхшаш бўламиз. Худованд нима учун бизни Унинг Ўғлига ўхшаш бўлишимизни хоҳлайди? Агар биз Худованднинг Ўғлига ўхшамасак, Унинг ишини ер юзида давом эттира олмаслигимизни У билади.

Шунинг билан азизлар, кичик уй жамоатлари ҳақидаги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top