3:01

Уй гуруҳлари 34

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азиз мухлислар билан радио тўлқинлари орқали ғойибона бўлсада дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Ҳар биримиз қатнаётган имонлилар жамоатининг ҳақиқий эгаси бу Худодир.

Худованд эса ҳар бир жамоатга ва кичик уй гуруҳларига Ўзининг вакилларини, яъни Ўз хизматчиларини танлаб қўйган. Энди, азизлар, шу жамоатлар ва кичик уй гуруҳларидан Худонинг қандай мақсадлари бор деган савол пайдо бўлади? Раббимиз Исо Масиҳ ҳар бир жамоатларнинг эгаси экан, демак, Ўзига яраша жамоатлар учун катта мақсадлари бор.

Қуйида бир нечта оятлар орқали Раббимизнинг ҳар бир гуруҳлар учун қандай мақсадлари борлигини аниқлаб олишимиз мумкин. Масалан, 1 Коринфликларга 10 боб 31 оятда ҳаворий Павлус жамоатларнинг биринчи мақсадини айтиб ўтганлигини кўришимиз мумкин.

“Шундай қилиб, ейсизларми, ичасизларми, нимаики қилсангизлар, ҳамма нарсани Худони улуғлаш учун қилинглар”. Азизлар, ҳар бир жамоатнинг хоҳ у катта жамоат бўлсин, хоҳ кичик уй гуруҳлари бўлсин, улар қилган ишлари орқали фақатгина Худонинг номи улуғланиши керак.

Ҳозир айрим жамоатларни кўришимиз мумкинки, бир неча йил аввал пайдо бўлганига қарамай, уша ҳолича ҳеч ўзгармай турибди. Аслида кичик уй гуруҳларининг яна бир мақсади: гуруҳлар кўпайиб бориб, яна бошқа гуруҳларга бўлиниши ва шу йўсинда кўпайиб бориши керак.

Эфесликларга мактубининг 4 боби 11 оятдан 13 оятгача бўлган жойида Павлус Худонинг хизматчилари, яъни етакчиларнинг руҳий инъомлари ҳақида гапиради. Албатта, ушбу инъомлар Худо жамоатларини ўсиб ривожланиб бориши учун хизмат қилиши керак.

”Шу йўсинда имонлилар хизматга керак бўладиган таъминотни оладилар ва Масиҳнинг уммати обод бўла боради. Бунинг натижасида ҳаммамиз имонда якдил, Худо Ўғлини таниб биладиган, Масиҳнинг камолига эришган етук одамлар бўламиз”.

Азиз уй гуруҳини бошқарувчи биродарлар, Худовандга қилаётган хизматимиз янада самарали бўлсин. Уй гуруҳларини янада кўпайиши учун хизмат қилайлик. Олдимизга олий мақсадлар қўйиб, ушбу мақсадлар сари интилиб борайлик. Ҳеч қачон бир ёки икки кичик уй гуруҳлари билан чегараланиб қолмайлик.

Ахир мақсадимизнинг ўзи: гуруҳлар ва Масиҳга ишонадиган инсонларни сонини янада кўпайтиришку.Ушбу гуруҳдаги биродарларни эса имонда мустаҳкам Худога содиқ бўлиб ўсиши учун ҳар биримиз жон куйдирайлик. Азизлар, бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг. Хайр соғ бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top