3:16

Руҳий ғалаба 135

MP3

Ассалому алайкум азиз радиомиз мухлислари. Яна сизлар билан радиомиз тўлқинларида дийдор учраша олганимиздан беҳад хурсандмиз. Инсоннинг ички, руҳий дунёсини ўрганишни нимадандир бошлаш керак ва мен уни Ҳазрати Исо бошлаган илк чақирилганлар ва мажбуран ҳаракат қилувчиларни ўзаро фарқлашдан бошлашга қарор қилдим.

Раббимиз одамларни қандайдир тарзда уларнинг зўрма-зўраки ҳаракатга мойилликлари ёки чақирилишга тайёр эканликларига қараб, тоифаларга ажратган. У бу кишиларнинг мақсадларини, руҳий куч-қуввати асосларини, шунингдек, уларнинг умид қилган нарсалари, яъни бажарган ишлари эвазига қандай мукофот олмоқчи бўлганликларини кўриб чиққан.

Ҳазрати Исони таниб-билишга интилган ва Унинг хоҳиш-иродасига кўра иш тутишни истаган кишиларни Раббимиз танлаб олган. Бироқ, вазиятга қараб, ўз билганича иш тутиб, ҳолдан тойган ва Ҳазрати Исодан фойдаланишни истаган одамлардан узоқлашган.

Ҳолдан тойган кишини қандай қилиб таниб олишимиз мумкин? Бизнинг давримизга келиб, бу иш у қадар қийин бўлмай қолди. Ҳолдан тойган зўрма-зўраки ҳаракат қилувчи одамларда стресс, яъни оғир руҳий ҳолатни осонгина пайқаш мумкин.

Стресс белгиларини қидирсангиз, ҳолдан тойган кишиларни топишингиз аниқ. Ҳозирги дунё руҳий танглик, стресс муаммосига кўпроқ эътибор қаратмоқда. Стресс ҳақидаги китобларнинг, илмий изланишларнинг мавзуси ва шифокор билан унинг қабулига кўксидаги ёки ошқозонидаги оғриқдан шикоят қилиб келган беморнинг суҳбати асоси бўлиб қолди.

Кўпчилик бу борада иш олиб бориб, довруғ қозонади, мавқега эга бўлади. Аслида олимлар лабораторияларда турли хил материалларни турли даражадаги босимлар, температуралар ва тебранишлар таъсирига солиб кўрган ҳолда тарангликни ўлчайдилар.

Инженерлар эса автомобиллар ва самолётлар двигателлари ҳамда системаларида уларни минглаб километрга чўзилган фавқулодда ҳолатларда синаб кўрган ҳолда, тарангликни назорат қиладилар. Инсон организмидаги босим, одамлар космосга чиққанда, океан тубидаги барокамерада бўлганларида ёки касалхона лабораториясида тиббий кўрикдан ўтаётганда синчиклаб текширилади.

Азиз радио тингловчи биродар, биз юқорида айтиб ўтганларимизнинг бари, инсоннинг Худо билан бўлган алоқасига ўзаро боғлиқдир. Агар инсон доимо Худо билан бирга чиндан хам вақт ўтқазса, ҳеч қандай стресс ёки руҳий камчиликларга умуман дуч келмайди, деб сизни ишонтира оламиз. Азизлар, ўзингизга керакли бўлган маълумотларни бизнинг www.najot.com сайтимиздан топишингиз мумкин. Хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top