3:00

Худонинг сўзи 70

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан радиомиз тўлқинлари орқали соғ омон учрашиб турганимиздан миннатдормиз. Азиз биродарлар, марҳамат, эшиттиришимизни тинглаб дам олинг.

“Антихрист” сўзи грекчадан келиб чиққан бўлиб, аслида “антихристос” деб айтилади. Грекчада “анти” дегани, янгича замонавий тилда айтилганида “душман”, “қаршилик кўрсатувчи” ёки “рақиб” ёки бўлмаса, “ конкурент” деган маънони ҳам англатади.

Бир сўз билан айтадиган бўлсак, биринчиликни қўлга киритишга интилувчи деганидир. Масиҳийликда “антихрист” дегани барчамиз учун яхши тушунарлидир. Бирон китобда шу сўзни учратиб қолсангиз, кўпинча “рақиб” ёки “қаршилик кўрсатувчи” деган маънони билдиради.

Янги Аҳд китобида “антихрист” деган сўзни фақатгина беш марта ишлатилганини кўришимиз мумкин. Қизиғи шундаки, ушбу сўзнинг бешта ишлатилган жойи Юҳаннонинг китобидир.

Бундан ташқари, антихрист ҳақида гап борадиган жойларни бошқа китобларда ҳам учратишимиз мумкин. Масалан: 2 Салоникаларга мактубининг 2 боби учинчи ва тўртинчи оятларида ҳамда Ваҳий китобининг 13 бобида ҳам шу ҳақида гапирилганига ҳеч биримизда шубҳа бўлмаса керак.

“Антихрист” сўзининг аниқ ишлатиладиган жойлари эса 1 Юҳанно китоби 2 боб 18 оят ва яна шу китобнинг бошқа жойларида ҳам кўришимиз мумкин. Бу ерда Қутқарувчига қаршилик қилиш маъносида ишлатилади.

Масиҳий биродарлар айнан антихрист қачонлардир пайдо бўлишлиги тўғрисида огоҳлантирилган эди. Шайтон эса айнан уни турли хил мўъжизалар кўрсата олиши учун керакли куч билан таъминлай олиши ҳам айтиб ўтилган. Юҳанно айтадики, кимдир Масиҳни тан олмас экан, у инсон айнан антихрист ёки унга тегишли бўлган кимсалардан бири бўлиши мумкин. Ҳатто антихристнинг хизматчиси ҳам бўлиши мумкин, қайсики антихристнинг ўзини кутиб турган.

Азиз биродарлар, антихрист ҳақида ва унинг кимлиги ҳақида бизга юқорида келтириб ўтилган оятлар орқали огоҳлантиришлар айтиб ўтилган. Шундай экан, доимо ҳар биримиз илондек зийрак бўлишимиз ва ҳар бир ишимизда ёки хизматимизда эҳтиёткорона фикр юритишимиз керак. Азизлар, биз уни ким ва қандайлигини фақатгина қилаётган ишлари орқали билиб олишимиз мумкин. Унинг ҳар бир қилган иши Худога қаршиликдир.

Биз эса Худонинг фарзандларимиз. Азизлар, ҳар биримизни Худонинг Ўзи турли васвасалардан ва шайтонинг ҳийлаларидан асрасин деб, бугунги эшиттиришимизга якун ясамоқчиман. Азиз биродарлар, www.najot.com сайти орқали янада кўпроқ маълумотларга эга бўлишингиз мумкин. Хайр соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top