Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, сизга маълумки, қуйидаги дастуримизда биз Каломдан баъзи оятларни тилга олиб, ибодат учун қўлимизни очамиз. Азизлар, ундан ташқари, агар ибодат эхтиёжларингиз бўлса dilkash@najot.com электрон манзилимизга мактуб йўлланг. Мактубингизда нима учун ибодат қилишни бизга билдиринг ва биз сиз учун эфир орқали ибодат қиламиз. Шуни таъкидлаб ўтиш жойизки, барча шахсий маълумот, яъни исмлар ва манзил анонимлигича қолади. Бундан хеч хавотир олманг. Келинг энди, Каломни очиб, хаворий Павлуснинг Салоникаликларга ёзган мактубининг 4чи бобини кўриб чиқсак. Хуллас, эй биродарлар, Худога маъқул келиш учун қандай яшашингиз кераклиги тўғрисида биздан таълим олгансизлар. Ҳозир ҳам шундай яшаётган бўлсангиз-да, бундан кўпроқ равнақ топинглар, деб Раббимиз Исо ҳақи сизлардан ёлвориб сўраймиз.
Биз Раббимиз Исо номидан сизларга қандай буйруқлар берганимизни, албатта, биласизлар. Худонинг иродаси шу: муқаддас бўлинглар, зинодан ўзингизни сақланглар. Ҳар бир одам ўз хотинини эплаб, муқаддас ва иффатли сақласин. Худони танимаган халқлар каби шаҳвоний ҳирсга берилманглар. Бу хусусда ҳеч ким биродарига фириб бериб, ноҳақлик қилмасин. Олдиндан сизларга айтиб, огоҳлантирганимиздек, ҳамма бу ишлар учун Худо қасос олади. Чунки Худо бизларни нопокликка эмас, балки муқаддасликка чақирган. Демак, бу қоидани рад этган киши инсонни эмас, балки сизга Муқаддас Руҳни берган Худони рад этган бўлади. Биродарлик муҳаббати тўғрисида сизларга ёзишнинг ҳожати йўқ. Чунки бир-бирингизни севишни Худодан ўргангансизлар. Зотан сизлар Македония ўлкаси бўйлаб яшовчи барча биродарларингизга ҳам шундай муносабатда бўляпсизлар. Шунга қарамай, сизларни янада кўпроқ равнақ топишга ундамоқчимиз. Биродарлар, биз сизларга: осойишта яшаш, шахсий ишларингиз билан машғул бўлиш, ҳалол ишлашга жон куйдиринглар, деб буюрган эдик. Яна ҳеч кимга муҳтож бўлмасдан, бошқа одамларнинг кўзи олдида одоб билан яшанглар. Ха, нақадар ажойиб оятлар. Албатта, хаворий Павлус бизни муқаддас хаёт кечиришга чорламоқда. Имонга ва нажотга эга бўлган биз буни амалга ошира оламиз, чунки биз Муқаддас Рухга тўлганмиз ва дойим Худонинг химояси остидамиз. Лекин, ёдингизда бўлсин, биздан хам имон ва харакат талаб этилади, ундан ташқари имонда махкам туришимиз учун биз дойим ибодат қилишимиз керак. Келинг азизлар, ибодатимизни бошласак. Мен ибодат қиламан, истасангиз мен билан бирга ибодат қилинг. Бордию ибодат қилишни билмасангиз, хеч хижолат бўлманг, истасангиз кетимдан қайтаринг. Худойим, Осмондаги Отажон, бизга нажот бердинг. Нажот топишимиз учун хазрати Исо Масих хочга бориб, Ўзининг муқаддас қонини биз учун тўкди. Бегунох бўла туриб биз гунохкорлар учун азоб чекди. Худойиим, Сен муқаддассан, ва бизни хам муқаддасликка чорлайсан. Бизни хам муқаддас бўлишимизни истайсан. Худойим, бизни муқаддас бўлиб, барча ёвузликдан, ифлосликдан ўзинг асрагин. Бор вужудимиз фақат Сенинг муқаддаслигинга қаратилсин. Ахир Сен бизни нопокликка эмас, аксинча, муқаддасликка чақирмоқдасан. Худойим, хеч қандай гунох васвасаси бизга хоким бўлмасин. Нима қилмайлик, нима гапирмайлик барчасини Сени улуғлаш учун қилайлик. Худойим, Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун рахмат. Омон бўлинг, Худойим сизларни Ўз панохида асрасин.