3:29

Масихдаги хаёт 19

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Масихдаги хаёт деб ном олган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, бугунги дастуримни бир хикоя билан бошламоқчиман. Ушбу хикоя, бизга қадимги, яъни биринчи масихий жамоатлари хақидадир. У тахминан саккиз ёшда эди. Кутберт, Худода у учун махсус режа борлигини яхши билар эди. Айнан Кутберт, катта бўлганида Мелроз шахридаги Кельтлар жамоатининг чўпонига айланганида, у Худо томонидан махсус иш учун танланганига амин бўлди. Унинг иши туфайли, у кўпгина жойларга сафар қилиб бошқа жамоатлардан хабар олиб келиши керак эди. Шундай сафарлардан бирида, у ўзи билан, рухан ўсаятган бир ўсмирни, уни рухан улғайиши учун ўзи билан олиб кетди. Сафар чоғида, Кутберт ва унинг саёхдоши оч қолганлигини пайқашди.

Уларнинг ёнида хеч қандай егулик бирон нарса хам йўқ эди. Ёш имонликнинг имонини мустахкамлаш мақсадида Кутберт ундан “Бугун нима ейишни режалаштирган эдинг” деб сўради. Ўсмир эса, ”Мен айнан шу хақда ўйлаятган эдим” деб жавоб берди. Кутберт унга тикилганича, “Иймонда махкам тур, бутун қалбинг билан Раббинга ишон” деди. Айнан ўша пайтда, уларнинг тепасидан бир бургут учиб ўтди. Кутберт ўша бургутга кўрсатиб болакайга шундай деди, ”Кўряпсанми, Раббимиз, худди шу қушга овқат етказгани каби, бизга хам етказади, дўстим”. Ахир, Худо ўзининг Элия пайғамбарини қарға билан овқатлантирмаганмиди?” Улар дарё ёнига хам етиб келишди, қарашсаки, халиги бургут дарё бўйида ўтирган эди.

“Мен сенга Худонинг хизматкори хақида гапирган эдим” деди Кутберт болакайга. У болакайни атрофни айланиб келишини сўради. Болакай, аста секин эмайлаб бургут томон яқинлашишга харакат қилди. Унга яқинлашар экан, у бургутнинг кучли оёқларида катта балиқ турганини кўрди. Бургут болакайни кўриб, орқага қадам босди ва болакай ўша захотиёқ балиқни олиб кетди. Болакай катта хурсандчилик билан Кутбертни ёнига югурди. “Кутберт, қара, бургут бизга катта балиқни хадя этди” деди болакай катта хурсандчилик билан. Кутберт эса, ўз ўрнида болакайга жахл юзи билан қараб, ”Нима? Бу бизга тегишли эмас. Бу балиқни бургутга қайтариб бер!” деди.

Ха, қизиқ хикоя. Болалар, дойим ота онасига ва ўқитувчиларига ғамхўрлик кўрсатгиси келади. Чиндан хам бу тўғри. Лекин кўпчилик болалар аксинча, катталарга бехурматсизлик кўрсатади. Бугунги дарсимиз, айнан болаларнинг катталарга бўлган хурмати хақидадир, чунки катталарни хурмат қилиш Худога хам маъқул келади. Лекин бошқа томондан эса, хазрати Исо Масихга хаётини топширган ота она ва ўқитувчилар болаларнинг ғамхўрлик туйғуларини пучга чиқармасликлари керак. Болаларни қўллаб қувватлашингиз, уларга хурмату эхтиром билан муносабат билдиришга харакат қилинг. Қуйидаги оятни ёд сақлаб, уни хаётда ишлатишга харакат қиласиз деган умиддаман. Матто китобининг 19чи бобининг 14чи оятида шундай ёзилган. ” Исо деди: – Болаларни қўйинглар, Менинг олдимга келишларига тўсқинлик қилманглар. Зеро Осмон Шоҳлиги шундайларникидир.”

Азизлар, барча фикрларингизни dilkash@najot.com электрон манзилимизга жўнатинг. Хайир, болаларга бўлган хурмату севгингиз сизни хеч қачон тарк этмасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top