3:23

Масихдаги хаёт 22

MP3

Ассалому алайкум мухтарам радио тингловчилар. Масихдаги хаёт деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, бугунги дастуримда мен сизга қадимги масихийлар жамоати хақида гапириб бермоқчиман. Хикоямни шундай сўзлар билан бошлайман. ”Уларга айт, Форс шохлиги ва Юнонистон шохлигининг орасидаги душманлик ва қарамақаршилик доғини олиб ташласин. Ушбу икки мамлакат орасига тинчлик келсин”. Ушбу сўзларни Форсларнинг шохи мамлакатнинг бош чўпони Ешуабга айтиб, уни Шарқий Рум Империясининг пойтахтига жўнатади. Ўша пайтларда ушбу икки империя дойим бир бири билан уруш олиб борар эди. Ва аксига олиб, Форс империясининг кунлари хам саноқли қолган эди. Форс шохининг умиди хам айнан шу масихий Ешуабга қаратилган эди.

Шох, масихий Ешуаб мамлакатда тинчлик ўрната олади деб чин юракдан ишонар эди. Ўша пайтларда нафақат империялар ўзаро урушлар олиб борган, баълки хар хил империянинг масихий жамоатлари хам бошқа империялардаги масихийлар билан Худо хақиқатлари устидан диспутлар олиб боришган. Лекин Худо Ешуаб билан бирга эди. Шунинг сабаби билан Ешуаб икки империяни бир бири билан яраштиришга муваффақ бўлган, нафақат икки империянинг шохларини, баълки икки империя жамоатларини хам бир бири билан яраштиради. Румдаги жамоат олдидаги учрашувида, Ешуаб уларга Исо Масихнинг хақиқий йўли ва издоши бўлишнинг тўғри йўлини исботлаб беради. Нима бўлишидан қатъий назар,

Ешуаб ўз мамлакатига қайтиб келади. Аксига олиб, Ешуабни қайтиб келганидан махаллий жамоат норози бўлади. Чунки улар икки империянинг жамоатларини бирлашишига қарши эди. Жамоатнинг бир чўпони Ешуабни бу қилган ишини очиқ тарзда қоралайди. Тинчликсевар Ешуаб, ушбу келишмовчилик тарафдорига қараб ”Худога бўлган имонини махтайди”. Ва шундан кейин шарқий Рум империяси ва Форс мамлакати орасидаги жамоатлар тинчлиги тўғрисидаги транскрипцияни баён этади. Кейинчалик, Ешуаб музокараларни ўз томонига хал қилишга эришади. Мен сизга Форс мамлакатининг масихийлари нималарни бошидан кечиргани хақида гапириб бермоқдаман. Лекин, шуни айтиб ўтиш жойизки, Форс мамлакатининг масихийлари ундан хам оғир мусибатларнинг гувохлари бўлишган.

Ешуаб, Рум ва Форс империяларининг орасида тинчлик ўрнатганидан кейин, тахминан ўн тўрт йил ўтиб Ешуаб мамлакат масихийларини яна бошқа империя билан яраштириш ишларини олиб борган эди. Бу сафар эса, у Форс мамлакатига жанубдан Ислом дини бостириб кирганида амалга ошди. Шунга қарамасдан, эрамизнинг 644чи йилида, Форс мамлакати Умар шох томонидан босиб олинади, ва шундан бошлаб масихий Форс мамлакати Ислом дини тарафдорлари томонидан қириб ташланади. Ха азизлар, жуда қизиқ хикоя. Менга шуни айтингчи, биз масихийлар хозир хам Ешуаб давридаги масихийларига ўхшаймизми? Биз хам Ешуабга ўхшаб одамларга худди Исо Масихийга хизмат қилгандек хизмат қиляпмизми? Биз хам яхши фуқаролармизми? Шу саволларга жавобингиз бўлса dilkash@najot.com электрон манзилимизга мактуб йўлланг. Бизга мактуб йўллар экансиз, сиз етказган барча шахсий маълумот, яъни исм ва манзиллар анонимлигича қолишини сизга хабар қиламан. Хеч қандай шахсий маълумотингиз эфирга узатилмайди. Хайир азизлар, Худонинг инояти сизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top