3:40

Масихдаги хаёт 36

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Масихдаги хаёт деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, Худонинг нажот режаси, яъни Исо Масих хақидаги хушхабар бутун дунёга тарқалган. Бугунги дастуримиз, хаётини Исо Масихга топширган ва шу сабабли қаттиқ азобларга дучор бўлган биродаримиз хақидадир. Бу одамнинг исми Ни, у 68 ёшга кирган, Хитойдаги жамоат чўпони қамоқхонадаги охирги кунида “Кассаликда хам бўлса, мен қалбимда жуда бахтиёрман” деб айтган эди. 1952чи йилда Хитойнинг комунистлар партияси биродаримиз Нини Хитойликлар жамоатида чўпон ва муаллим фазифаларини бажаргани учун уни йигирма йилга қамоққа солади ва у ерда у ўлимигача қолади. Ёшлигидан бошалаб, Ни масихийча китобларни ўқишни жуда яхши кўрар эди.

Хабарларга кўра у тахминан уч минга яқин масихий китобларни ўқиб чиққан. Худонинг хақиқати хақида гапирадиган китоблар Нига шунчалик ёқар эдики, у хатто баъзи китоб авторлари билан шахсан учрашган. Унинг энг севимли китобларидан бири ”Нормал Масихий хаёт” деб номланар эди. Лекин биродаримиз Ни китоб ўқигани учун эмас, аксинча, кўпгина масихий жамоатларини Хитойда кўпайтиргани учун азоб чеккан. У хар бир шахарда, хар бир қишлоқда биттадан жамоат бўлишини истарди. Лекин бир нарса унга тинчлик бермас эди, у хам бўлса, Хитойдаги масихийлар жамоатларини бир биридан мустақил бўлиши эди. У жамоат битта бўлиши кераклигига ишонарди, ва масихийлар гармонияда яшаши учун харакат қилишлари керак эканини айтарди. Бир пайт, ёзишни ва ўқишни мукаммал биладиган биродаримиз Ни бошқа мамлакатларга боради. Кўплар унга, ”Сен яхши саёх чўпонсан, сен саёхлик сафарларинг давомида хизматинг жуда яхши хосил бермоқда. Нима учун Хитойни тарк этиб, шу ерда, Гонг Конгда қолиб Худо учун ишламайсан?” деб айтишар эди. Бу гапларни эшитган Ни дўстларига шундай жавоб беради, ”Фараз қилинг, уй ёнмоқда. Уйнинг ойнасидан хатто олов отилиб чиқмоқда.

Менга шуни айтингчи, она ўз фарзандини уйдан олиб чиқиш учун халиги ойнадан уйга сакраб кирадими? Албатта, олов босган уйга қарамасдан она барибир фарзандини қутқариш учун нима бўлмасин бу ишни қилади. Мен хам худди шундай, Хитойга қайтиб масихийлар билан бирга бўламан”. Бу сўзларни айтиб Ни Хитойга қайтиб келади, ва ўша захотиёқ хибсга олинади. Қамоқда унга фақат рафиқаси ташриф буюриши рухсат этилган эди. Қийинчиликларга қарамасдан Ни Худога охиригача содиқ қолди. Лекин Худо хам ўз ўрнида унга содиқ қолди.

1952чи йилда Ни қамоққа тушганида Хитойда тахминан милионга яқин масихийлар бор бўлган, хозирги кунга келиб эса уларнинг сони юз милиондан ошган. Биродаримиз Ни, бу дунёнинг бойликлари хақида ўйламаган. Унинг барча диққат эътибори фақат Худога қаратилган эди. Биз хам, шу биродамиз Нига ўхшаб яхши кунларда хам ёмон кунларда хам дойим Худога содиқ қолиб, қалбимизда бахтиёрликни сақлаб қолишни ўрганишимиз керак. Азизлар, қуйидаги оят сиз учундир, “Мазлум учун Худованд паноҳдир, Қайғули замонларида паногоҳдир”(Пс9:10), буни Худо сизга айтмоқда. Бордию Худога бутунлай ишонишга тўсқинлик қиладиган муаммоларингиз бўлса бизга бу хақда хабар қилинг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Хабарларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг. Хеч қандай шахсий маълумот эфирга узатилмайди, ва улар анонимлигича қолади. Худо сизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top