Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Масихдаги хаёт деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, бугунги дастуримни мен бир риоят билан бошламоқчиман. Товуқ ўз хўрозидан ”Эгамиз Хиндистон мамлакатидан олиб келган товуснинг чиройли ва рангбаранг патларига ахамият бердингизми?” деб сўрабти. “Йўқ, умуман ахамият бермабман” деб хўроз товуқни алдади. Хўроз нима учун товуқни алдагани хаммага маълум, товусга бўлган хаваси уни алдашга мажбур қилди. Бундан кейин, товус бу гапларни эшитиб ўзининг йилпиғичга ўхшаган чиройли думини очади. Товус хўрозга, ”Дўстим хўроз” деб мурожаат қилди, менинг бу чиройли ва рангбаранг думимга нахот ахамият бермагансан? Хиндистондаги
Товус тахти хақида эшитгандирсан, у ерда бутун Хиндистоннинг шохи ўтиради? Дунёда мендан бошқа хеч қандай қуш бундай гўзал ва рангбаранг патларга эга эмас. Хўроз, бу гапларга жавоб бермай, бошини кўтармай унинг олдидан кетибди. Товус эса ўз ўрнида, хўжайининг мехмонлари олдида гўзал қуши билан мақтанишини эшитиб яхши кўриниш учун улар томон бурилиб жуда кеккакийибди. Эртаси тонгда хўроз қичқиришга тушибди, қараса унинг олдига товуқ югуриб келиб, Хўроз ака, хўроз ака, хаммаси кетди, биттаси хам қолмади, деди. “Товуқ, сен нима хақида гапиряпсан? Тушунтириброқ гапирсангчи ахир, деб жавоб берди хўроз. “Нима учун, у айнан товусни” Хўжайинимиз, кеча кечқурун, мехмонларига товусимизнинг патларини юлиб уларга тўхфа сифатида тарқатиб юборибди. Ха, гап буёдами?-дебди хўроз. Чиндан хам, тўғри айтишади, фақат Худо мақтовга лойиқдир, деганлари шу бўлса керак. Энди эса, келинг, бугунги асосий мавзуимизга қайтиб, бир вазиятни кўриб чиқсак. Гадой кутяпти. Кул ранг соқолли бир кимса бечора гадойни вақтини кетказмоқда. Ўша одам, кармонини очиб, у ердан анчагина пулни олиб, орасидан энг кичигини танлаб олиб, шу гадойга бериш учун харакат қилмоқда.
Лекин, ушбу ишни, бизнинг оқсоқол атрофдагилар орасида мақтовга эришиш мақсадида қилмоқда. Бошқалар олдида у ўзини мухим ва бадавлат эканини намойиш этиш мақсад қилингандир. Халиги арзимас пулни олиб хам, гадой хўжакўрсинга дуо қилиб унга рахмат айтади. Хазрати Исо Масих, ўз шогирдларига кўча кўрсин учун эмас, аксинча, яширинча ибодат қилишни ўргатган. Мисол сифатида у кўпинча рухонийларни келтирган, уларнинг кўчадаги ибодатлари, ва атрофдагилар орасида мақтовга эришиш учун қилинган ибодатлари улар учун обрўв келтириши керак бўлган. Биз кимга сиғинишимиз керак? Албатта, ягона Худо номига сиғинишимиз керак. Агар биз чиндан хам Исо Масихнинг издошаларига айланмоқчи бўлсак, унда биз атрофдагилар учун эмас, ўзимизга хам эмас, аксинча, ягона Худога сиғинишимиз керак.
Азизларим, сизга бугун эътиборингизга хавола этган дастурим маъқул келди деган умиддаман. Хикоямиз орқали сиз янги хақиқатларга, хаётингизда йўл йўриқ ўрганиб келмоқдасиз деган умиддаман. Агар бизга саволларингиз ёки истакларингиз бўлса, бизга бу хақда хабар қилинг. Мактубларингизни эса, dilkash@najot.com электрон манзилимизга йўлланг. Шуни айтиб ўтиш жойизки, бизга юборган хатингиздаги барча шахсий маълумот, яъни исм ва манзил анонимлигича қолади. Бундан хеч хавотир олманг. Хеч қандай шахсий маълумот эфирга узатилмайди. Худойим сизни ўз панохида асрасин, ва иноятга тўлдирсин. Хайир азизлар, омон бўлинг.