3:28

Ўрта Осиё масиҳийлик далиллари

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Аждодларимиз имони деб номланган дастурга хуш келибсиз. Ўрта Осиёлик олим Муҳаммад Наршакийга биноан, Муканна Ҳасим ибн Ҳаким даврида Ўрта Осиё шаҳарларида бошқа, Зороастризм ва Буддизм каби динлар билан бир қаторда Масиҳийлар Жамоати ҳам ўз ўрнига эга бўлган. Масалан, Самарқанд марказида масиҳийларнинг буюк маъбади бўлиб, у ерда шаҳар фуқаролари Масиҳимиз Исони олқишлашган ва Унга имон келтиришган. Бу маълумот тарихчилар томонидан ёзилган. Агар 1993чи йилда, еттинчи август ойида чоп этилган Ўзбекистон “Контакт” журналининг 4-бетига назар ташласангиз ушбу тариҳий фактга амин бўласиз. Самарқанд нозири Сигатский Масиҳга имон келтирганда Жамоатга яҳё пайғамбар хотираси учун ном берилган. Ушбу тариҳий фактни шаҳсан ўрганмоқчи бўлсангиз Марко Поло китобининг, 1чи-томидаги, инглизча нашрининг 169чи – 198чи бетларни қаранг.

Ассемани 11чи ва 12чи асрларда мовароуннаҳр масиҳийлари фаолияти туфайли бутун Туркистон ва Мўғулистон бўйлаб жамоатларнинг ривожланганлиги ҳақида ёзади. Бахтга қарши, Чингизхон бошчилигидаги мўғул-татарлар босқини туфайли, минглаб бошқа кишилар билан бирга масиҳийлар ҳам қириб ташланди. Бухоро шаҳрида Бухоро хонлигида катта аҳамиятга молик бўлган несториан марказининг бўлганлигини исботловчи, яхши сақланган несториан жамоати биноси мавжуд. 10чи аср охирларига бориб, қипчоқ туркларининг Хони, Селжуқхон, Бухорога кўчиб ўтади. Унинг ўғлини эса Микоил деб номлашди. Бу масиҳийларга оид бўлган исм эди. Бундан биз масиҳийлар ўша ерда Селжуқхондан анча аввал бўлганлигини, ва у ерда баъзи қабилалар Масиҳ издошлари бўлганликларини ҳамда масиҳийча исмлар билан аталганликларини билишимиз мумкин.

Юқоридаги мисоллардан шуниси ойдинки: ўзбеклар тарихининг бошланишидан Масиҳ таълимоти Бухорода ҳам, Самарқандда ҳам кенг тарқалган ва ҳурмат қилинган. Ёзувчи, Ўрта Осиё тарихи ва урф-одатлари бўйича шуғулланган профессор Ширин Акинер Ўрта Осиё масиҳийларини таърифлаб шундай ёзади: “Масиҳий бўлиш учун қатъий аҳд зарур бўлган. Фақатгина ўзларини масиҳийча ҳаётга бағишлаганларгина бу номга қиёслай олганлар”. Кўпчилик Исломни қабул қилганлигига қарамай бу ҳолат ўзбек тарихида давом этарди. Александер Беннингсен ва Эндерс Винбух “Совет Империясидаги мусулмонлар” китобида, ўнинчи асрдан то ўн тўртинчи асргача, “Ўрта Осиё бутун ислом дунёсидаги энг юқори маданият ўчоқларидан бирига айланди. Шунга қарамай, масиҳийларнинг кичик-кичик ороллари то бугунгача сақланиб келмоқда” деб ёзишган.

1899чи йилнинг 12чи март кунида Туркистон Археологлар тўгараги аъзоси Смирновнинг Тамғали-Жарда, Сари-Су дарёси бўйида, чўлдаги сувсиз жойда топилган нарса ҳақида ёзган хати ўқиб берилди. Смирнов фикрича “Бу қоядаги ўйиқлар орхон ёзувлари бўлиши мумкин”. Топилма чет элда катта қизиқиш уйғотди. Азизлар, афсус, хикоянинг энг қизиқ жойида тўхтатишга мажбурман. Ушбу тариҳий фактларга бой бўлган қизиқарли хикояни келаси сафар албатта давом эттираман. Бордию хикоянинг электрон шаклини www.najot.com сайтидан кўчириб олишингиз мумкин. Хайир азизлар. Омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top