3:38

Масихдаги хаёт 38

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Масихдаги хаёт деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, бугунги хикоя хазина овчилари хақидадир.

Ушбу ривоят қадим замонларда, бир босқинчи барча бойликларини қишлоқнинг ташқарисидаги далага хазина қилиб кўмиб қўйгани билан бошланади. Хазинани қазиб олиш учун у хеч қачон қайтиб келмади. Кўпларнинг гапига қараганда хазинани кўмиб қўйган босқинчи узоқ юртларда халоқ бўлган эмиш. Вақтлар ўтиб кетди. Хеч ким ушбу хазинани топишга харакат қилмас эди, улар фақат дойим чой ичиб хазина хақида гапирар эди. Ўша қишлоқда дойим саволлар бериб юрадиган кичик болакай хам улғайган эди. Болакай, хазина хақида эшитиб, нахотки хазинани халигача хеч ким топа олмади деб сўради. Болакай, Жуда қийин, у хазина аллақачон йўқолган деган жавобни дойим катталардан эшитар эди.

Катта ёшга кирган халиги болакай, ёшлик даврини барчасини ўша даладаги хазинани топишга кетказди. Хар бир бўш вақтини халиги болакай ўша далада ўтказар эди. Баъзан унинг қишлоқдошлари далага келиб у кўлаятган жойга ўтириб олиб у билан сухбат қилишар эди, қолганлари эса узоқда ушбу болакайнинг харакатларини кузатар эди. Бундан буён қишлоқда у хақда хам гапиришар эди, унинг ахмоқона харакати ва чексиз саволлар бериши уни қишлоқдагилар орасида гап сўз бўлиб кетган эди. Бир куни болакай бирданига қишлоқдан ғойиб бўлади. Хеч ким у хақда хеч нарса билмайди. Қишлоқдагилар у хақда “У жинни бўлиб қолгандир” ёки бўлмаса “У ёқалиб қолган” ё “ўлган” деб айтишар эди. Ўша вақтнинг ўзидаёқ, бизнинг болакай шахарга келади. Унда халигача кўпгина саволлар бор эди, ва энг мухими, у жуда бадавлат инсон эди. Ахири хазинани топган болакай бадавлат бўлиб қишлоғига қайтиб келган эди.

Бизчи азизлар. Биз хам дойим муаммоларимиз хақида гапирамизку лекин уларга жавоб излашни асло истамаймизми? Ёки биз дойим муаммога ахамият бермай унинг ечимини излаймизми? Хазрати Исо Масих ўз шогирдларига Худодан сўрашларини ўргатган. Бугунги сабоқ бизга нафақат муаммо хақида гапириш баълки уни ечими, яъни Худодан ёрдам сўрашга рухлантиради. Хазрати Исо Масих бизга Худо билан ибодат орқали гаплашишга, ва дойим сўраб туришга чақирмоқда. Шунда биз хам хазина овчиларига айланамиз. Келинг, Муқаддас Каломдаги Матто хушхабарининг 7чи бобига назар ташлаймиз. «Сўраб туринг, сизга берилади. Излаб туринг, топасизлар. Тақиллатиб туринг, сизга очилади. Чунки ҳар бир сўраган олар, излаган топар, тақиллатганга эшик очилар. Орангизда бир кимса борми, ўғли ундан нон сўраганда, унга тош берса? Ёки балиқ сўраганда, унга илон берса? Сизлар ёвуз бўла туриб, болаларингизга яхши ҳадялар беришни билсангиз, боз устига осмондаги Отангиз Ундан сўраганларга мўл-кўл неъматни беради! Одамлар сизга қандай муомала қилишларини истасангиз, сиз ҳам уларга шундай муомалада бўлинг. Таврот ва пайғамбарлар таълимотининг мағзи шундадир». Азизларим, келинг биз хам дойим Худодан сўраб турайлик, ва сўраганларимизни олишга бор кучимиз билан ишонайлик. Азизлар, дастур хақидаги барча фикр мулохазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилга йўлланг. Сиз йўллаган хабарлардаги барча шахсий маълумотлар анонимлигини таъминлаймиз. Бундан хеч хавотир олманг. Бизнинг www.najot.com сайтимиз дойим сизнинг хизматингиздадир. Хайир азизлар, Худойим сизни ўз панохида асрасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top