3:35

Биз рохиблар каби ўзимизни яшира олмаймиз

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Масихнинг шогирдларига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Мураббиликнинг мохиятини англаб етмай, аъзоларнинг рухий ўсишига эътибор бермаган жамоат, аста–секин ўз кучини йўқотиб бориб, охири нобут бўлади. Бундай жамоат Худонинг Шохлиги учун самарасиз ва бефойда бўлади.

Албатта, янги имонга келган одамга ғамхўрлик қилиш, рухий вояга етказишнинг мақсади бу бор–йўғи ўша одамни солих ёки Худонинг кўзи олдида бенуқсон қилиш дегани эмас. Буни юқорида хам айтиб ўтган эдим. Биз олиб борган ишимиз натижасида янги имонга келган биродаримиз Масих жамоатидаги имонлилар орасида ва дунёда олиб борилаётган ишларда фаол қатнашиши керак, бу мураббийлик мақсадга мувофиқ келади. Эгамизга мақбул бўлмаган киши хеч қачон рухий самарага эришадиган шогирдларни тарбия қила олмайди. Бордию, Худонинг Шохлиги мамлакатимизда ўрнатилишига бизнинг кўзимиз етмаса, унда биз масихий хаётдан воз кечиб, ўзимизнинг шахсий солихлигимиз ва тақводорлигимиз хақига ғам чекишимизга тўғри келади. Ўрта асрларда рохиблар, яъни монахлар Эгамиз олдида солих бўлиб юриш учун тарки дунё қилиб, монастирларда яшар эдилар.

Бундай одамлар ўзларини шайтон васвасаси ва гунохдан сақламоқчи бўлиб, Масих учун дунёни ларзага келтирмаган эдилар. Худо эса ўша одамлар орқали қандай буюк ишлар қилиши ва улуғланиши мумкин эди–ку. Шунингдек, агар биз ўзимизнинг “сокин вақт”ларимизни — Эгамизга хамрох бўлиб атрофимиздаги одамларнинг хаётларини ўзгартиришдан устун қўйсак, ундай холда ўзбек жамоасининг негизига эътиборсизлик билан қараган бўламиз. Биз ўзбекларнинг бутун жамоатини эътиборга олиб, ўзимиз хам бир жамоат сингари якдилликда иш олиб боришимиз, янги имонлиларга мураббийлик қилишимиз ва орамиздаги гумрохларга Масихнинг Худэшхабарини эълон қилишимиз даркор. Худони севган, Унга хамрох бўлган кишининг нури инсонлар олдида порлайди, уни идиш тагига яшириб қўйишмайди.

Биз Эгамизга хамрох бўлганимизда, Исо шогирдларига айтган охирги сўзларини эслашимиз мумкин. У шундай деган эди: “Мана, Мен хар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан”. Ичимизда яшаётган Муқаддас Рух бизни хеч қачон ташлаб кетмайди, асло тарк этмайди. Исога осмонда хам, ерда хам бутун хокимият берилгандир, шунинг учун Унинг қудрати хар доим биз биландир. Биз шогирдларимизга мураббийлик қилиб, уларни Худо йўлига солганимизда, Масихга итоаткор бўлишни ўргатганимизда, Исо хар доим бизга ёрдам бериб туради, бизни хеч қачон ташлаб қўймайди. Шундай экан биз Хушхабарини эълон қилишга, Худога хизмат қилишга доим тайёр туришимиз керак, чунки кучимиз манбаи бўлган Масих хар доим биз биландир. Азизлар, шогирд ортириш хақида гапирадиган бўлсак вақтимиз етмаслиги табиийдир. Бордию сизда шогрид ортириш мавзусига таълуқли фикр мулохазангиз бўлса dilkash@najot.com электрон манзилимизга хабарингизни йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Ундан ташқари сайтимиз форумларида иштирок этиб, бошқа масихий ака ука ва опа сингиллар билан мулоқатда бўлишингиз мумкин. Хайир азизлар, Раббимизга бўлган хизматингиз серхосил бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top