3:49

Масихийларга далда ва огохлантиришлар

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, имонга келганингиз билан сизни муборакбод этаман. Раббимиз Исо Масих сизнинг янги йўлингизни ва янги хаётингизни Ўзи мархаматласин. Азизлар, биз имонга келган эканмиз, бу дегани биз бутунлай тирик Худоимизга, Осмондаги Отажонимизга тегишлимиз. Худо бизни гунох бозоридан қиммат бахога сотиб олди. Биз энди Унинг фарзандларимиз. Хеч ким хеч қандай ёвуз куч бизни энди Худодан ажрата олмайди. Лекин шунга қарамасдан биз дойим хар хил хужумлар ва васваларга дуч келамиз. Шайтон бизни дойим Худодан қайтиб тортиб олгиси келади. Биз бундан эхтиёт бўлишимиз керак. Бор онгимиз ва кучимиз фақат Исо Масихнинг иноятига қаратилган бўлиши керак, шунда хеч қандай Шайтон ва унинг хизматкорлари бизга қаршилик кўрсата олмайди.

Келинг, Муқаддас Калом бу хақда нима демоқда. Хаворий Бутруснинг иккинчи мактубидаги учинчи бобдаги оятларни сизга ўқиб бераман.

Бунинг учун, эй севганларим, модомики буларни кутаяпсиз экан, Худо олдида тинч-тотувлик билан яшаб, беғубор ва бенуқсон одамлар бўлишга жон куйдиринглар. Севикли биродаримиз Павлус ҳам ўзига берилган донолик билан сизларга қандай ёзган бўлса, худди шу каби Раббимизнинг сабр-тоқатини қутулиш фурсати деб ҳисобланглар. Павлус ҳамма мактубларида бу мавзулар ҳақида гапиради-ку. Уларда тушуниш қийин бўлган баъзи мавзулар борки, жоҳил ва саботсиз кишилар бошқа муқаддас ёзувларни бузганларидек, уларни ҳам бузиб талқин қиладилар. Бу эса уларни ҳалокатга йўлиқтиради. Эй севганларим, буларни олдиндан билар экансиз, эҳтиёт бўлинглар, яна бошбошдоқ одамларнинг ғавғоси билан йўлдан озманглар, топган қарорингиздан айниманглар.

Раббимиз ва Халоскоримиз Исо Масиҳнинг иноятига таяниб, Уни таниб-билиб борган сайин ривож топинглар. Ҳозирдан то мангу кунгача Унга шон-шуҳрат бўлсин! Омин. Ха азизлар, хақиқий масихий бўлиш қандай яхши! Лекин масихий бўлиш жудаям қийин. Чунки Исо Масихни Раббим ва Нажоткорим деб қабул қилган кунингизданоқ сиз Шайтон томонидан хужумларга мубтало бўлишингиз табиийдир.

Қандай қилиб беғубор ва бенуқсон бўлиб жон куйдириб Раббимизнинг иноятига таяниш мумкин? Келинг, бугун шу учун ибодат қилсак. Мен хозир ибодат қиламан, истасангиз мен билан ибодат қилинг. Агар ибодат қилишни билмасангиз хеч хижолат бўлманг, бемалол кетимдан қайтараверинг. Осмондаги Отажон, бизга нажот берганинг учун муқаддас исмингни улуғлайман. Худойим, Сенинг бизга бўлган севгинг нақадар ажойибдир! Худойим, бизни шайтон васвасаларидан ўзинг асрагин. Биз Сен билан тинч тотувликда яшашни истаймиз. Бизни беғубор ва бенуқсон инсон бўлишмизга Ўзинг ёрдам бергин. Худойим, бизни бошбошдоқ одамларнинг ғавғосидан Ўзинг асрагин. Хеч қандай одамлар Сенга бўлган имонимиздан бизни оздирмасин. Хеч қандай ёвуз куч бизни сендан узоқлаштиролмасин, аксинча, хар бир васваса, қийналиш, қувғин ва барча чеккан азобларимиз фақат Сенга бўлган имонимизни мустахкамласин. Худойим, мамлакатимиздаги барча фарзандларингни Ўзинг дуо қилгин. Муқаддас номинг улуғлансин. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун рахмат. Бордию, ибодат эхтиёжларингиз бўлса бизга бу хақда dilkash@najot.com электрон манзилимизга хабар йўлланг. Биз сиз учун эфир орқали ибодат қиламиз. Хайир, Худойим сизларни Ўз панохида асрасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top