3:33

Қувғинлар учун ибодат

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, бугунги ибодатимни мен масихийнинг хаётида юз берадиган қувғинлар учун ибодат қилмоқчиман. Биз масихийлар дойим шайтоннинг хужуми остидамиз. Шайтон бизни дойим Худонинг севгисидан, Унинг қучоғидан бизни ўзига тортиб олишга жон куйдиради. Лекин нима бўлмасин, Раббимиз Исо Масихнинг инояти дойим биз биландир. У бизни хеч қачон ташлаб қўймайди. Келинг, мисол сифатида Хаворийлар китобининг 23чи бобига назар ташлайлик. Павлус Олий Кенгаш аъзоларига тикилиб қараб:

– Эй биродарлар! Мен бу кунга қадар Худо олдида пок виждон билан яшаб келаман, – деди. Уларнинг бир қисми саддуқий ва бошқа қисми фарзий мазҳабларидан бўлганини Павлус билгач, Кенгашга баланд овоз билан хитоб қилиб: – Биродарлар! Мен фарзийман, ҳам фарзийнинг ўғлиман. Мен ўликларнинг тирилишига қаттиқ эътиқод қилганим учун мени тергаяптилар, – деди. У буни айтган маҳалда фарзийлар билан саддуқийлар орасида жанжал чиқиб, мажлис иккига бўлиниб кетди. Чунки саддуқийлар қиёматни ҳам, фариштани ҳам, руҳни ҳам йўқ дейдилар. Фарзийлар эса буларнинг ҳаммасини тан оладилар. Шундай қилиб, катта шовқин бўлди. Фарзийлар мазҳабининг уламоларидан баъзилари сўзга чиқиб, қатъий эътироз билдиришди: – Бизлар бу одамда ҳеч бир ёмонлик топмаяпмиз. Агар бирон руҳ ёки фаришта унга айтган бўлса нима бўпти, биз Худога қаршилик кўрсатмайлик! – дейишди. Жанжал тобора зўрайиб боргач, Павлусни тилка-пора қилмасинлар, деб қўрққан мингбоши пастга тушиб, ораларидан уни чиқазиб қалъага олиб киришни аскарларга буюрди. Кейинги кечада Раббимиз Исо Павлусга зоҳир бўлиб: «Дадил бўл! Қуддусда Менга қандай гувоҳлик берган бўлсанг, Римда ҳам шундай гувоҳлик беришинг керак», – деди.

Кўриб турганингиздек, Павлус ушлаб олинганида, у хеч нарсадан қўрқмас эди. У ёлғон айибловлар остида бўлса хам, Раббимиз Исо Масих дойим у билан бирга эди. Бизчи, биз хам, бордию қувғинларга ва хибсларга дучор бўлсак, хеч хавотир олмаслигимиз керак. Раббимиз Исо Масих дойим биз билан бирга, У бизни хеч қачон ёлғиз ташлаб қўймайди. Азиз ака ука ва опа сингиллар. Келинг, хаётимизда Исо Масих номи учун қийинчиликларга тушганимизда имонда махқкам туришимиз учун ибодат қилсак. Истасангиз мен билан бирга ибодат қилинг. Бордию ибодат қилишни билмасангиз хеч хижолат бўлманг, бемалол кетимдан қайтаринг. Осмондаги Отажон, бизнинг тирик Худойимиз, берган нажотинг нақадар ажойибдир! Биз энди Сен тирик Худога тегишлимиз, Сен бизни қиммат бахога сотиб олдинг. Хеч қандай қувғин, хеч қандай васваса, хеч қандай ёлғон айиблов бизни Сендан айирмайди! Худойим, хар бир қийинчиликда, хар бир қувғинда худди шогирдинг Павлус ишонгани каби биз хам Сенга ишониб тўлиқ хақиқатинга таянайлик. Хеч қандай қўни қўшнилар, хеч қандай ёмон кўзлар Сенга бўлган хизматимизга халақит қилмасин. Хеч қандай мажлислар, синедрионлар Раббимиз Хушхабарини айтишга тўсқинлик қилмасин. Худойим, Сенга дойим ибодат қилиб, имонимизда махқам туришимиз учун бизни Муқаддас Рухинг билан тўлдиргин. Одамлар хаёт тарзимизни кўриб Сенинг муқаддас номингни улуғлашсин Худойим. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин. Мен билан бирга ибодат қилганингиз учун рахмат. Азизлар, бордию ибодат эхтиёжларингиз бўлса бизга бу хақда dilkash@najot.com га хабар йўлланг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Хайир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top