3:40

Илхомнинг шайтон билан жанги ва Худога итоати

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи ака ука ва опа сингиллар. Муқаддас Калом дарсига хуш келибсиз. Азизлар, мусофир қахрамонимиз Илхом, гунох қилиб Худога товба қилди. Келинг, хикоянинг давомини тинглайлик. “Гунохим ва ёмон қилмишларим мени дойим пойлаб туради” деган оятларни ўқиб Илхом баланд овози билан йиғлади. У чиндан хам қилган гунохига ачиниб, кўз ёшлари билан нола қилиб товба қилди. У нола қилиб йиғлаган бир пайтда, ёнидаги булоқ тепасида бўлиб қолди. “Мени гунохларимни тозалагин, қордан оппоқ қилгин мени” деган оятларни эслаб, Илхом сув устидаги ўз аксини кўрди. Сувга қараб, кўз ёшлардан хўл ва чўл чанги билан булғаниб кетган юзини кўрди. Булоқдан қўлига сув олиб Илхом юзини яхшилаб ювиб ташлади. “Менга нажот хурсандчилигини қайтаргин” деб Илхом сув атрофида ўсаятган гулларнинг хушбўй хидини сезиб турар эди.

Тепасидаги пальма дарахтининг барглари шамолда шивирларишини хам эшитар эди. Унинг юраги тинчликни, қалби эса кечирилганини сезар эди. Бир пайт, бирданига иссиқ шамол бошланди. Уни қаттиқ қўрқув босди. Ошқозони хам қаттиқ оғриб бурашни бошлади. Бир пайт, орқасидан келган овоз унга ”Сен ўзингни масихийман деб юрибсанми? Сен ўзингни мусофир деб биляпсанми? Йўқ, сен хеч кимсан, сен ёлғончисан” деб айтди. Бу сўзларни Илхомни устига совуқ сув қуйгандек хис этди. Бу гапларни ким айтганини билиш учун у орқасига қаради, қараса атрофида хеч ким йўқ, у халихам чўлда бир ўзи эканини пайқади. Халиги овоз давом этиб, ”Қайт орқанга, Хиротга қайтиб кет. Хаммага хато қилганингни айт. Чўлда бўлганингда Худо сени Муқаддас Шахарга боришинг учун лойиқ эмаслигингни кўрсатгани хақида хаммага айтгин” деб айтди. “Жим бўл!” деб бақириб юборди Илхом. ”Сен Худонинг овози эмассан, сен хеч кимсан”

Бирданига хеч қандай овоз эшитилмай қолди. Чўлнинг иссиқ шамоли борган сари қучаярди. Илхом утириб кўзларини юмди. Унинг кўз олдида халигача кечаги оқшом эди. Гулхан атрофида ўтирган хамма, раққосани тамоша қилиб қўлма қўл юрган шароб косаси унга тинчлик бермаятган эди. “Йўқ!” деб бақириб, Илхом кўзларини очди. У осмонга тикилиб қаради ва хаёл суриб шундай ўйлади, ”Баълки, мен янишгандирман? Баълки бу мусофирлик хақидаги фикр менинг ёшлик бебошлигим туфайли ўйлаб топилган ёмон фикрдир? Мен ким бўлибманки мусофирчилик қилсам? Мен бунга арзиманми? Хали уйимдан узоққа кетмадим. Уйга қайтиб келганимни ота онам кўриб жуда хурсанд бўлишади.” Бир паст жим бўлиб, Илхом “Улар чиндан хам хурсанд бўлармикан?” деган саволни ўзига яна берди.

”Салом, сиз бу ерда ёлғизмисиз?” деган овоз эшитилди. Илхом туриб қарасаки, тўрта саёх булоқдан сув олиши учун тўхтаган экан. “Ха, мен ёлғиз ўзимман” деб жавоб берди Илхом. “Хўш, нима учун сен бир ўзинг саёхат қиляпсан, ва қайси томонга кетаяпсан?” деб сўради сёхлар ундан. Илхом бу саволга тезда жавоб бера олмади. У қаерга кетаяпти? Берган ваъдасини устидан чиқмай Хиротга қайтиб кетаяптими? Ёки олдинга қадам босиб Муқаддас Шахар бўлмиш Қуддусга кетаяптими? Бу хақда биз кейинги сафар билиб оламиз. Азизлар, бизга ажратилган вақт хам ўз нихоясига етди. Фикр мулохазаларингиз бўлса бизга бу хақда, dilkash@najot.com электрон манзилимизга хабар йўлланг. Ундан ташқари www.najot.com сайтимиз хам сизнинг хизматингизда. Хайир азизлар, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top