3:46

Худо Иброхим она юртида яшаши кераклигини буюрди

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Муқаддас Калом дарсига хуш келибсиз. Азизлар, ўтган сафар биз одамзоднинг гунохкорлиги, ва бунга қарамай Худо барибир одамзодни севишини кўрган эдик. Шунда хам Худо одамзодни қутқариш учун режаси борлигини Муқаддас Калом орқали бизга ўргатмоқда. Бу гал, Худо хазрати Нух пайғамбарга ўхшаб, Худонинг чақириғига жавоб бериб, Унга итоат қилган яна бир пайғамбар билан ахд тузди. Ушбу хазрати пайғамбарнинг исми Иброхим эди. Келинг, бу хақда Каломнинг ўзидан билиб оламиз. Таврот китобининг 12чи бобида ўқиймиз. Худованд Ибромга хитоб қилиб деди: «Ўз ерингдан, она юртингдан, отанг уйидан чиқиб, Мен сенга кўрсатадиган ерга кет. Сендан буюк халқ вужудга келтираман. Сени табаррук қилиб, номингни улуғлайман. Сен баракали бўлгайсан. Сени дуо қилганларни Мен дуо қиламан, сени лаънатлаганларни Мен лаънатлайман. Ер юзидаги барча қабилалар сендан барака топадилар».

Ибром, Худованд буюрганидек, Ҳорондан чиқиб кетди. Лут эса унга йўлдош бўлди. Ибром Ҳорондан чиққанида етмиш беш ёшда эди. У хотини Сорайни, жияни Лутни, орттирган ҳамма мол-мулкини ҳамда Ҳоронда хизматга олган одамларни ўзи билан олиб, Канъон мамлакатига қараб йўлга тушди. Охири у ерга етиб боришди. Ибром мамлакат бўйлаб кезиб, Шакам шаҳрига, Мўре деган табаррук дарахт турган маконга келди. Ўша вақтда бу ерда канъонийлар яшар эди. Худованд Ибромга зоҳир бўлиб: «Мен бу ерни сенинг зурриётингга бераман», – деди. Ибром эса ўша ерда ўзига зоҳир бўлган Худованд шаънига қурбонгоҳ қурди. У ердан жўнаб, Ибром Байтил шаҳрининг шарқ томонидаги тоғлик жойга кўчиб кетди. Ғарб томонга қараганда Байтил, шарқ томонга қараганда эса Ғай кўриниб турадиган бир жойда чодир тикди. Ўша ерда яна Худованд шаънига қурбонгоҳ қуриб, Худованд исмини чақирди. Кейин Ибром ўз йўлида давом этиб, Жанубистонга кетди.

Азизлар, бу оятлар Таврот китобининг ўн иккинчи бобидан олинган. Бу оятлар нафақат ўқиш учун, баълки Худонинг хақиқатини ўрганишимиз учун бизга берилгандир. Бу оятлар устидан фикр юритишимиз учун баъзи саволларга жавоб топишингизни сўраган бўлардим. Саволларим эса қуйидагича. Худо хазрати Ибром пайғамбарга нима қилишни буюрди? Хазрати Ибром Худонинг чақириғига итоат этса Худо унга нимларни ваъда қилди? Ибром пайғамбарчи, у Худонинг чақириғига қандай жавоб берди? Ханан ерига келганида Худо хазрати Ибром пайғамбарга нималарни беришни ваъда қилган? Азизлар, бугунги Калом дарсимиз Худонинг Ибром пайғамбарга берган ваъдасига бағишладик.

Бу хақдаги оятларни сиз Каломдаги Таврот китоби, Ибтидо китобининг ўн иккинчи бобида ўқисангиз бўлади. Бордию Каломни ўрганишни истасангизу, лекин Каломингиз бўлмаса хеч хижолат бўлманг. www.najot.com сайтимизга ташриф буюриб ”Онлайн Калом” бўлимига кириб Муқаддас Каломнинг электрон шаклини кўчириб олиш имкониятига эгасиз. Ундан ташқари, сайтимизга кириб, бошқа масихий ака ука ва опа сингиллар билан мулоқат қилиб дардлашиш имкониятига эгасиз. Бордию ибодат эхтиёжларингиз бўлса, бизга бу хақда dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг ёки сайтимизга кириб хабар қолдиринг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Хайир азизлар, яна эфир орқали учрашгунча хайир. Худойим барчангизни Ўз панохида асрасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top