3:16

Оқилона жавоб 2 қисм

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ўтган сафар Яхудий оқсоқолларининг берган оқилона жавобига ўз фикримизни баён қила олмаган эдик. Келинг, улар қандай жавоб берганини яна бир бор кўриб чиқамиз. “Биз Самовий Худонинг қулларимиз. Биз тиклаётган Худонинг бу уйи анча йиллар олдин Исроилнинг улуғ бир шоҳи томонидан қуриб битказилган эди. Лекин ота–боболаримиз Самовий Худони ғазаблантирдилар. Шунинг учун, Худо уларни…Бобил шоҳи Навухадназарнинг қўлига берди. Навухадназар бу уйни вайрон қилиб, халқни Бобилга сургун қилди. Душманнинг Исроил халқини жазолаш учун олиб келган, ёки яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, шундай бўлишига йўл қўйиб берган Худованд, Ўз ҳалқини абадий қийналишига йўл қўйиб қўймаганини биласиз.

Narrator 2 Каломда ёзилганларига кўра, Навухадназар Худонинг уйидан олтин ва кумуш буюмларни олиб, Бобилдаги маъбадга олиб кетди. Лекин ундан кейинги шох, Бобил шоҳи Куруш…, Худонинг уйи қайта қурилсин, деб фармон чиқарди. Бу Худо Ўз ҳалқининг ибодатларига бераётган жавобининг белгиси эди. Куруш ҳатто Қуддусдаги Маъабадга қарашли ўша буюмларни Бобилдаги маъбаддан олиб келишни буюриб, Шашбаззар деган одамга берди. У Шашбаззарга шундай деди: “Бу буюмларни Қуддусга олиб бор. Худонинг уйини олдинги ўрнида қурдир…” Аммо шахар деворлари ва Маъбадни қайта қуришгни бошлаганлардан, атрофдаги ғайрли қўшнилар бунинг сабабини сўраганларида оқсоқоллар жуда оқилона жавоб берган. Худо уларга назарини солганини шундан билсак бўлади. Худо руҳига ва донолигига эга бўлмаган одам бундай жавоб бера олмайди. Уларнинг зийрак жавоби шох Дорони тўғри иш тутишга йўналтирди.

Narrator 1 Шундан сўнг шоҳ Доро Бобилда сақланадиган ҳужжатлар синчиклаб қараб чиқилсин, деб фармон берди. Ниҳоят,… архивдан бир ўрама қоғоз топилди. Унда қуйидагилар ёзилган эди: “Шоҳ Куруш ўз ҳукмронлигининг биринчи йилида Худонинг Қуддусдаги уйига оид шундай фармон чиқарди: Худонинг уйи олдинги ўрнида қайта қурилсин, токи одамлар у ерда қурбонликлар келтира оладиган бўлишсин. Харажатлар шоҳ хазинасидан тўлансин. Бундан ташқари, Навухадназар Қуддусдаги Маъбаддан Бобилга олиб келган Худонинг уйига тегишли буюмлар ҳам Қуддусга қайтариб олиб борилсин. Ҳаммаси Худонинг уйига олдингидай жойлаштирилсин.” Бу фармон, Худо халқига далда бўлибгана қолмай, атрофдагиларнинг қаршиликларини тўхтатди. Худо жуда ғайриоддий тарзда ишлашини шундан ҳам билишингиз мумкин.

Narrator 2 Шоҳ Доро шундай мактуб жўнатди: “Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ҳокими Таттанай, Шатарбўзанай ва шерикларингиз — вилоят амалдорлари! Худонинг уйидаги ишларга аралашманглар. Яҳудо ҳокими ва яҳудий оқсоқоллар Худонинг уйини олдинги ўрнида қайтадан қураверишсин. Бундан ташқари, сизлар яҳудий оқсоқолларга Худонинг уйини қайта қуришда қуйидагича ёрдам беришингизни амр қиламан: иш учун керак бўлган ҳамма маблағни уларга кечиктирмай етказиб туринглар. Маблағни Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоятдан йиғилган ўлпондан, шоҳ хазинасидан тўланглар. Худонинг назари ва оқилона жавоб яхудийларга қилинмоқчи бўлган ёмонликни яхшиликка айлантирди. Ҳа, Худованд ҳаётимизда шундай кутилмаган тарзда ишлайди. www.najot.com сайтимиздан яна кўпроқ маълумотларни билиб оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top