4:07

Соронинг ваъдаси

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Муқаддас Калом дарсига хуш келибсиз. Ибром пайғамбар жуда қариган эди ва фарзандсиз ўтиб кетишдан жуда хавотирда эди. Хотини Соро Ибромга хизматкорининг олдига кириб ундан фарзанд кўришни таклиф этди. Ибром бунга рози бўлиб Хожар исмли хизматкори унга Исмоил деган ўғилни туғиб берди. Лекин шунга қарамасдан, Худо Ибромга ваъдаси устидан чиққанини кўрамиз. Айнан Сородан туғилган ўғил Ибромга ваъда қилинган Худо фарзанди бўлиши керак эди. Келинг, Каломни очиб, Ибтидо китобининг 17чи бобини ўқиймиз. Ибром тўқсон тўққиз ёшга кирган эди. Худованд унга зоҳир бўлиб деди: «Мен Қодир Тангриман. Менинг олдимда покдил бўлиб юргин. Мен сен билан аҳд-паймон қиламан, сени жуда ҳам кўпайтираман». Ибром юз тубан ерга йиқилди. Худо у билан гаплашиб деди: «Мен сен билан аҳд қилиб, сени кўпдан-кўп халқларнинг отаси қиламан. Сенинг исминг энди Ибром эмас, балки Иброҳим бўлади; зеро сени кўпдан-кўп халқларнинг отаси қилиб тайинладим. Сени жуда ҳам баракали қилиб, сендан эл-халқлар вужудга келтираман. Сенинг уруғингдан подшоҳлар келиб чиқадилар.  Худо Иброҳимга яна деди: Сенга ва сендан кейинги авлодларингга қуйидаги аҳдга риоя қилишингизни буюраман: орангиздаги ҳар бир эркак хатна қилинсин. Ана шу Мен билан сизларнинг орангиздаги аҳднинг белгиси бўлади. Бундан буён наслингиздан туғиладиган ҳар бир ўғил болангиз, шу жумладан уйда туғилган ва бегона уруғдан бўлиб, сотиб олинган барча ўғил болалар ҳам саккиз кунлигида хатна қилинсинлар. – Хотининг Сорайни энди Сорай деб чақирма; унинг исми Соро бўлсин. Мен уни баракали қилиб, ундан сенга ўғил ҳам бераман. Уни шундай баракали қиламанки, у эл-халқларнинг онаси бўлади. Ундан ҳатто халқларнинг подшоҳлари туғиладилар, – деди. Иброҳим буни эшитиб, юз тубан ерга йиқилди. «Наҳотки юз ёшга кирган эркакдан бола бўлса? Наҳотки тўқсон яшар Соро бола туғса?» – деб кўнглидан ўтказди ва кулиб юборди. Сўнг Иброҳим Худога: – Кошки Исмоил Сенинг лутфу караминг остида яшаса эди! – деди. Худо деди:– Хотининг Соро сенга ўғил туғиб бериши муқаррар. Унга Исҳоқ деб исм қўясан. Ундан кейинги авлод учун ҳам абадий аҳд бўлсин, деб Мен у билан аҳдлашмоқчиман. Бироқ, Исмоил ҳақида айтган сўзингга ҳам қулоқ бердим. Мен уни баракали қиламан ва жуда ҳам кўпайтираман. Ундан ўн икки қабила йўлбошчиси келиб чиқади. Мен ундан буюк халқ вужудга келтираман. Аммо Ўз аҳдимни эса келаси йил шу вақтнинг ўзида Соро сенга туғиб берадиган Исҳоқ орқали амалга ошираман. Худо Иброҳим билан гапини тамомлаб, унинг олдидан юқорига кўтарилди. Иброҳим эса, Худо унга буюрганидек, ўша куннинг ўзида ўғли Исмоилни ва унинг хонадонида туғилган ҳамда сотиб олинган бутун эркакларни хатна қилди. Азизлар, ушбу қизиқарли оятларни онгимизда махкамлаш мақсадида қуйидаги саволларга жавоб топишингизни сўраган бўларди. Улар қуйидагича. Нима учун Худо Ибром исмини Иброхимга ўзгартирди? Худонинг янги ахди нима хақида эди? Иброхим Худодан Исмоилни вориси бўлишини сўради. Худо бунга қандай жавоб берди? Худо Иброхимга суннат қилиш хақида амр берди. Иброхим бу амрни қачон амалга оширди? Бир ўйлаб кўринг, Худо сизга амр этган нарсаларига қанча тез жавоб берасиз? Ушбу берилган саволларга жавобларни dilkash@najot.com электрон манзилимизга йўлланг. Ёки бўлмаса, www.najot.com сайтимизнинг ”Муқаддас Калом” бўлимига кириб хабар қолдиринг. Келаси сафар биз мусофир қахрамонимизнинг саргузаштларига қайтиб Худонинг янгидан янги хақиқатларини очамиз. Яна эфир орқали учрашгунча хайир азизлар. Худо сизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top