3:35

Исо кўркув хақида

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодат дастурига хуш келибсиз. Азизлар, сиз нажотга эгамисиз? Агар нажотга эришган булсангиз сизни чин калбимдан табриклайман. Нажотга эга булиш аслида осон эмас. Чунки сизга маълумки, Исо Масихга хаётини багишлаган барча инсонлар кийинчиликлар ва хар хил кувгинларга дучор булишади. Хар бир масихий учун бу табиий холдир. Чунки, нафакат бизлар, баълки Исо Масихнинг узи хам бундай кийинчиликларга дучор булган. Келинг, Раббимиз Исо Масих бу хакда нима деганини куриб чиксак. Матто хушхабарининг 10чи бобида куйидаги оятлар бор. Менинг номим туфайли ҳамма сизлардан нафратланади. Лекин охиригача чидаган қутулади. Агар сизларни бир шаҳардан қувсалар, бошқасига қочиб ўтинглар. Сизларга чинини айтайин:

Шогирд ўзининг устозидан юқори бўлмас, хизматкор ўзининг хўжайинидан юқори бўлмас. Шогирдга ўзининг устозидай, хизматкорга ўзининг хўжайинидай бўлса кифоядир. Агар уй эгасига иблис деб ном қўйишган бўлса, унда уй аҳлини яна нималар дейишмайди!» «Шундай қилиб, улардан қўрқманглар! Чунки очилмай қоладиган ҳеч қандай яширин нарса йўқ, маълум бўлмайдиган ҳеч қандай сир ҳам йўқдир. Сизга қоронғиликда гапираётганларимни ёруғликда айтаверинглар. Қулоғингизга шивирлаб айтилаётганларни томларнинг устидан эълон қилаверинглар. Танни ўлдириб, жонни эса ўлдира олмайдиганлардан қўрқманглар. Яхшиси, жонни ҳам, танни ҳам жаҳаннамда ҳалок этишга қодир бўлган Худодан қўрқинглар. Иккита чумчуқ бир тангага сотилмайдими? Аммо Отангиз рози бўлмасдан, уларнинг биттаси ҳам ерга тушмайди. Сизларга келганда, бошингиздаги сочларнинг ҳаммаси ҳам саналгандир. Шунинг учун қўрқманглар, сизлар талай чумчуқлардан кўра қадрлироқсиз».

Азизлар, куриб турганингиздек, Мукаддас Каломда хам Раббимиз Исо Масих номи учун масихийларнинг кийналишлари ва хар хил азобларга мубтало булишимиз хакида айтилган. Келинг, бугунги ибодатни масихийларнинг айнан шу долзарб муаммоларига багишласак. Мен хозир ибодат киламан, истасангиз кетимдан кайтаринг. Осмондаги Отажон, бизни севганинг учун ва барча яратганларинг устидан хоким килиб куйганинг учун рахмат. Худойим, биз энди нажотга эгамиз, бу дегани хаётимизни ва бутун борлигимизни Сенга топширганмиз. Биз бутунлай Сенга тегишлимиз. Биз ягона киладиган ишимиз, Сенинг нажот хушхабарингни одамларга етказишдир. Одамларга севгинг ва шохлигинг хакида сузлаш накадар ажойибдир Худойим. Худойим, хеч кайси одамдан куркмайлик, факат Сендан куркайлик. Кулогимизга шивирлаб айтган хабарингни томларнинг устига чикиб баланд овоз билан айтайлик. Биз хам, танни улдириб жонни эса улдира олмайдиганлардан куркмайлик, яхшиси жонни хам, танни хам жаханнамда халок этишга кодир Сендан куркайлик. Раббим ва Парвардигорим, хеч кандай кувгин хавотири бизни куркитмасин, хеч кандай азоб бизни Сенга булган хизматдан тухтата олмасин. Хизматимизнинг хар бир кадами Сенинг Мукаддас Рухинг билан мархаматлансин. Сенга булган хизматимиз тоза кунгилдан булиб серхосил булсин. Бизни шу кадар мархаматлагинки, хатто хар бир кийинчилик вазиятда Сенга шукуроналар айтайлик. Сенинг мукаддас номинг ила ибодат килдик. Омин. Азизлар, мен билан ибодат килганингиз учун миннатдорман. Бордию ибодат эхтиёжларингиз булса бизга бу хакда dilkash@najot.com га хабар килинг. Хайир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top