Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодат дастурига хуш келибсиз. Азизлар, нажот топганлик туйгуси билан яшаш накадар ажойибдир. Чиндан хам, Худонинг севгисини яккол куриб, юрагингизда тирик Худонинг севгисини хис этиб, узингизни бахтли инсон деб билишиз накадар ажойиб!? Чиндан хам Худо Исо Масих хазратлари оркали бизга нажот берди. Биз Худонинг фарзандларига ва хизматкорига айландик. Бу билан биз дунёга Худонинг нажот хушхабари хакида етказишимиз керак, бу йул жуда кийин йулдир. Исо Масихнинг купгина шогирдлари бу йулда азоб чекиб, кувгинларга дучор булишган. Мукаддас Каломда бу хакда мисоллар бир талай. Келинг, Хаворийлар китобининг 18чи бобига назар ташласак. Сила билан Тимўтий Македониядан келганларидан кейин, Павлус ўзини бутунлай ваъзхонликка бағишлаб, Исонинг Масиҳлигини яҳудийларга таъкидлаб баён этарди. Лекин улар қарши бориб, уни ҳақорат қилгач, Павлус кийимидаги чангни қоқиб: «Сизлар тўккан қон ўз бўйнингизга! Мен тозаман. Бу кундан эътиборан мен мажусийларнинг олдига бораман», – деди.
Павлус у ердан кетиб, Худога сиғинувчи Юстус исмли бир одамнинг уйига келди. Унинг уйи эса яҳудийлар ибодатхонасига девор-дармиён эди. Шундай қилиб, ибодатхонанинг жамоабошиси бўлган Крисп бутун хонадони билан Исони Раббим деб имон келтирди. Буни эшитган коринфликлардан кўплари ҳам ишониб, сувда имон келтирдилар.
Бир кечаси Павлуснинг тушида Исо кўриниш бериб: «Қўрқма, лекин тинмай гапиравергин, – деди. – Мен сен билан биргаман, ҳеч ким сенга қўл тегизиб ёмонлик қилмайди; чунки бу шаҳарда кўп одамларим бор». Павлус шундан сўнг бир йилу олти ой бу ерда яшаб, Худо каломидан таълим берди.
Галлион Ахая вилояти ҳокими бўлган даврда, яҳудийларнинг ҳаммаси бир бўлиб, Павлусга қарши бош кўтаришди. Уни маҳкамага судраб келиб: «Бу одам Қонунимизга зид ўлароқ Худога сиғинишни халққа ўргатмоқда», – деб айтишди.
Павлус оғзимни очай деганда, Галлион яҳудийларга хитоб этиб: «Ҳой яҳудийлар! Агар бирон ҳақсизлик ёки оғир жиноят масаласи бўлса эди, у вақтда арзингизни эшитиш учун менда бир асос бўлар эди. Ҳолбуки баҳс таълимот, исмлар ва Қонунингиз ҳақида бораётган бўлса, унда ўзларингиз ҳал этинглар.
Мен бу ишларнинг қозиси бўлишни истамайман», – деди-ю, уларни маҳкамадан ҳайдаб юборди. Шунда бутун юнонлар жамоабоши Состенни тутиб, маҳкама олдида урдилар. Галлион эса бунга парво қилмади. Куриб турганингиздек, Масихнинг шогирдлари дойим кувгин остида булиб келган. Келинг, бугунги ибодатни Масихнинг хизматчиларига багишлаб, уларинг хушхабар айтишдаги харакатларига багишласак. Азиз Отажон, Сен буюк ва тирик Худосан. Худойим, биз хизматкорларингни хеч нарса тухтата олмасин. Хеч кандай ёвуз кучлар бизни Хакикатинг ва соф севгинг хакида гапиришимиз учун тускинлик килмасин.Худойим, Сен бизни хеч качон тарк эмайсан. Биз хам тинмай нажотинг хакида гапираверайлик. Хеч бир куч бизни тухтата олмасин. Сенинг мукаддас Рухинг номи ила ибодат килдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат килиб вактингизни аямаганингиз учун катта рахмат. Азизлар, бордию сизда хам ибодат эхтиёжи булса бизга бу хакда dilkash@najot.com электрон манзилга хабар йулланг. Хайир азизлар, Раббимиз инояти барчангизга ёр булсин.