Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини топширган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Қадимги бир мусофирнинг хаётий сафари орқали биз Муқаддас Калом дарслари билан яқиндан танишиб чиқамиз. Эсингизда булса, Илхом ва унинг дусти Юсуф, Мешад шахридаги жамоат чупони билан танишган жойида хикоямизни тухтатган эдик. Хикоянинг давомини тингланг.
«Сизларга тинчлик булсин! Мен ушбу жамоатнинг чупониман, менинг исмим Довуд» деб гап бошлади чупон. Илхом жавобан, “Мен Хиротлик Илхомман бу эса менинг дустим Фариманлик Юсуф. Мен Куддус томон йул олганман, дустим эса Нисибис шахрига, мактабда укиш учун йул олган. Биз бу шахарда сафаримизни давом эттиришдан олдин бир оз дам олиш учун бош пана изламокдамиз» деди чупонга. “Бундан сира хавотир олманг. Биз сизга ёрдам берамиз. Лекин афсуски, бугун жамоатимизда бахтсиз вокея юз берди, деди чупон. “Ха, хабаримиз бор. Ташкаридаги дукон сотувчиси бизга бу хакда айтиб берди, деди Юсуф. Довуд гапида давом этиб, «Ха, бизнинг бахтсизлик хакидаги хабар катта бозоргача етиб борибдида” деб хазирлашиб куйди. Жамоат маблахи учун жавобгар оксоколимиз, молиявий фойда куриш устаси эди. Жуда мохир устаси эди. Биз унинг ишлари хакида билмас эдик. Энг ачинарлиси эса, кушни шахарда унинг уйнаши борлиги хам бизни ачинтирди. Уйлашимизча, у айнан уша аёлнинг олдига кетган булиши керак, деди чупон.
Довуд, курбонгох ёнида йигу билан ибодат килаятган аёлга назар ташлаб, “Мана бу бечора аёл, уша кишининг хотини. Бизнинг барча диккат эътиборимиз айнан шу аёлга ва унинг эхтиёжларига каратилиши керак. Пул келади ва кетади, лекин унинг рухиятига факат Исо Масих ёрдам бера олади. Хозир унга жуда огир ва мен унинг огирини енгил килишга ёрдам бериб, тинчлиги ва ойиласи учун Худога ибодат килмокдаман,” деди. Илхом, чупоннинг гапларини тинглаб юрагида тинчлик хосил булганини пайкади. Ушбу жамоатда бундай чупон борлиги накадар ажойибдир деган хулосага келди. Дукон сотувчисининг гапларини эслаб ва ушбу бахтсиз вокея уртасида турган булса хам Илхомнинг юрагида тинчлик бор эди. Бу галати эди. Ушбу тинчлик сабаби унинг бу жамоатга алокадор булмаслиги, ёки унинг бошка шахардан келганимикан? Йук, Довуднинг гаплари, жавоби ва бечора аёлнинг фарёди албатта Исо Масихнинг нажот хакидаги иши эди. Бирданига, бино эшиги очилиб, у ерга халиги дукон сотувчиси баланд овози билан кириб келди. Етти махаллага бакирганидек Довудга мурожаат килиб, «Оксоколимиз кайтиб келди! Лекин сиз ундан хеч нарса ололмайсиз. Унинг улигини эшшак олиб келди. Бугун менимча, “угирлама” деган оят амалга ошди” деди. Ташкаридан эса, йигу ва фарёд овоз келар эди. Азизлар, хикояни келаси сафар давом эттирамиз. www.najot.com сайтимиз сизнинг хизматингизди. Хайир азизлар, Раббимиз тинчлиги ва инояти сизга ёр булсин.