Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини топширган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Қадимги бир мусофирнинг хаётий сафари орқали биз Муқаддас Калом дарслари билан яқиндан танишиб чиқамиз.
Эсингизда булса, Илхом ва унинг дусти Юсуф, Мешад шахридаги жамоат чупонининг уйида мехмон булишди. Улар Исо Масих айтган оятлар хакида мулокат олиб боришаятган жойда тухтаган эдик. Ха, тугри гапирдинг Илхомбек, деб давом эттирди Довуд. Афсуски, бизнинг биродаримиз Исхок бундай килмади, ва Худонинг амарларини олиб, узини биринчи уринга куйди. Биродаримиз Исхок, Довудга умуман ухшамайди. Довуд пайгамбар, килган гунохини яширса буларди.
Лекин барча гунохларига карамасдан, у товба килди, ва кейинчалик Худо Довуд пайгамбарни Исроил шохи килиб тайинлади. Шохлар, шохликдаги хар бир суз учун жавобгардирлар. Лекин Довуд пайгамбар, барча йикилишларини, барча килган гунохларини ёзиб колдирган, бу билан Довуд пайгамбар бизларни гунохдан эхтиёт булишимиз учун огохлантирди.» -Келинг биродаримиз Исхок учун ибодат килайлик, у хам Худонинг олдида Довуд пайгамбардек кечирим олсин, деб таклиф килди Илхом. Ха, тугри, келинг, бирадаримиз Илхом учун ибодат килайлик, деб рози булди Довуд. Узимиз учун хам ибодат киламиз.
Жамоатлар устозининг доно гаплари дойим ёдимизда туриши учун ибодат килсак. Августин шундай деган эди, Довуд пайгамбарнинг килган гунохи хаммамизнинг ёдимизда булиши керак, ва гунох килганлар учун эса кайгуга тушмаслик учун дарс булиши керак, деди Довуд. Хуллас, вокеяларга тулган кун хам, ушбу уч кишининг ибодати билан якунланди. Ва шундан кейин, ушбу Худо хизматчилари, юракларидаги тинчлик билан чинакам уйкуга туйгани аникдир. Азизлар, бугунги хикояни якунлашдан аввал, фикр юрутишингиз учун баъзи саволлар устидан уйлаб куришингизни истардим. Менга шуни айтингчи, сизнинг хаётингизда хам шунга ухшаш вокея булганми, яъни бахтсиз вокея руй берганидан кейин, Худо улугланганми? Шуни айтингчи, масихийлар Исо Масихга ва жамоатдагиларга лойик булиб яшаш мухимми? Нима учун чупон Довуд пайгамбар билан богланган эди?
Довуд пайгамбар билан булган боглик, чупонга унинг шахсий хаётида кандай ёрдам берди? Худонинг Синай тогида берган унта конуни ёдингиздами? Нима учун унта амрни бажариб яшаш мухим эканини биласизми? Азизлар, ушбу саволлар устидан фикр юритасиз деган умиддаман. Саволларга жавобларни эса, dilkash@najot.com электрон манзилимизга йулланг. Ундан ташкари барча хикояларни электрон версиясига эга булишни истасангиз www.najot.com сайтига мархамат килинг. Сиз у ерда нафакат кизикарли ва фойдали хикоялар билан танишасиз, балки бошка масихий ака ука ва опа сингиллар билан хам дустлашиш имкониятига эга буласиз. Хайир азизлар, Раббимиз инояти барчангизга ёр булсин.