3:31

Худо – ҳаёт берувчи

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Худо ҳаёт берувчи эканини барчамиз жуда яхши биламиз. Ибтидо китобини ўқиган бўлсангиз, унда Момо Ҳаво худди шу сўзни ишлатади. Бундай дейишининг сабаби, ҳаётни Худо беришини у биларди. Худо Одамни ер тупроғидан яратди ва унга ҳаётни пуфлади. Ҳавони эса Худо Одамнинг қовурғасидан яратди. Бу ҳақиқат ҳар биримизга ёд бўлиб кетган. Одамзоднинг илк фарзандлари Қобил ва Ҳобил боғнинг ташқарисида туғилган. Агар Одам гуноҳ қилмаганида, Қобил ва Ҳобил Худони таниб билиш, севиш ва итоат қилиш қобилиятларига эга бўлган бўлишарди. Аммо улар шайтоннинг ҳокимлиги остида туғилишди. Худо Одам ва Ҳавони яратганида, улар Унинг олдида баркамол бўлиб, бундан Яратувчимиз мамнун эди. Тасаввур қилинг, агар улар Худога итоат қилганларида боғда яшашда ва ҳаёт дарахтининг мевасини ейишда давом этишарди.

Narrator 2 Одам Ато билан Момо Ҳавонинг ҳар бир фарзанди эса боғ ичида гуноҳсиз туғилган бўларди. Улар ҳозиргача яшаётган инсонларнинг ота-онаси ҳисобланади. Шунинг учун, Одам гуноҳ қилгани ва Худодан ажралгани туфайли, оламда ҳамма одамлар Худодан ажратилган гуноҳкор бўлиб туғилишади. Биз гуноҳга мойил бўлиб туғилишимиз ҳақида ўйланишни ёқтирмаймиз. Аммо, болаларга бир назар ташланг. Сиз ҳеч худбин бўлмаган болани кўрганмисиз? Йўқ. Болаларни бошқалар билан бўлишишга, бошқаларга ғамхўр бўлишга ўргатиш керак. Болалар бу оламга туғма итоаткорлик қобилияти билан келмайди, уларни бунга ўргатиш керак. Сиз ҳеч “Ҳа”сўзини “Йўқ” сўзидан олдин ўрганиб олган болани кўрганмисиз? Ёки ота – онаси бирон нарса қилишни сўраганида, айнан шу ондаёқ бажаришни истайдиган болани кўрганмисиз? Йўқ. Болаларни ота – она авторитетига ва Худонинг ҳокимлигига бўйсунишга ўргатиш керак.

Narrator 1 Бизга қондан ўтадиган қобилиятларимиз ва атрофдаги таъсирлар кўп жиҳатдан ривожланишимизга таъсир ўтказади. Кўп жиҳатдан ота – онамиз ва бобо-бувиларимизнинг мевасимиз. Биз аждодларимиздан нафақат генетик ҳислатларни, шу билан бирга хулқ – атворни ва маданиятни, шунингдек гуноҳга мойилликни ҳам мерос қилиб олганмиз. Худо ҳар бир инсонга ҳаёт беради, лекин биз У билан дўстликда ва бирликда туғилмаймиз. Худонинг ўрнини шайтон бизнинг отамиз сифатида эгаллади. Бу — биз ҳам Қобил ва Ҳобил сингари туғилишимиздан Худони таниб билиш, севиш ва Унга итоат қилиш қобилиятимиз йўқлигини англатади. Гуноҳкор бўлиб туғилганимизга қарамай, ҳаётни айнан Худо берганини эсда тутишимиз керак. Айримлар, биз ҳаммамиз “Худонинг фарзандимиз”, деб ўйлайди.

Narrator 2 Бу жуда қулай фикр ва у юқори даражада эзгу ва диний эшитилади. Инсон ўз онггини осойишталикни бузувчи фикрлардан озод қилиш учун бу ғояни айёрлик билан ишлатади, бу билан ўзини Худо мени рад этмайди, деб тинчлантиради. Лекин бундай фикрлаш тарзи умуман Муқаддас Каломга тўғри келмайди. Ҳа, Худо бизни яратди. Аммо биз ҳозиргина айтганимиздек, Одамнинг гуноҳи бизни шайтоннинг оиласи аъзоси қилиб қўйди. Ва бу билан биз “Худонинг фарзандлари” бўлиб эмас, “Худодан ажратилган шайтоннинг фарзандлари” бўлиб туғилганмиз. Муқаддас Каломда ўқиганларимиз ҳақиқат. Буларнинг бари ўтмишда содир бўлган тарих. Одам ва Ҳаво ҳақиқий одамлар бўлган. Худо буларнинг ҳаммасини биз Уни билишимиз учун ёзган. У аввал қандай бўлган бўлса, бугун ҳам ўзгармаган. У биз қиладиган ишларимизнинг ҳаммасини кўради ва билади. Ундан яшириниш мумкин бўлган жой йўқ. Худони алдаш мумкин эмас.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top