3:48

Худонинг Исроил халқи билан ахди

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини топширган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Худо Ибрахимга берган ваъдасига ва тузган ахдига содик эди. Ёкубнинг насли купайиб Мисрда каттагина миллатни ташкил этган эди. Нима булишидан катъий назар, турт юз йил давомида Мисрликлар Исройилликларни кулга айлантириб куйган эди. Лекин Худо Исроил халкинининг азоб укубатларию йигу нолиларини эшитиб, уларни озод килиш максадида хазрати Мусо пайгамбарни Мисрга жунатди.

Худонинг кудрати билан хар хил мужизалари ёрдамида хазрати Мусо пайгамбар Исроил халкини Мисрдан олиб чикди. Хазрати Мусо пайгамбар Худо халкини у ердан олиб чикиб Худо билан учрашиш учун сахрода жойлаштирди. Худо Нух ва Иброхим пайгамбарлар билан ахд тузгани каби, энди Ёкубнинг фарзандлари, яъни Мусо пайгамбар оркали Исройил халки билан ахд тузиши керак эди, ва халк бундан буён кандай яшаши кераклиги хакида йул йурикларни бериши керак эди. Келинг, Кадимги Ахддаги Чикиш китобининг ун туккизинчи бобига назар ташлаб, оятларни куриб чиксак. Исроил халқи Мисрдан чиққандан кейин уч ой ўтгач, Синай саҳросига етиб келдилар. Рафидимдан йўлга чиқиб, Синай саҳросига келишгач, ўша ерда — Синай тоғи рўпарасида қароргоҳ қуриб жойлашдилар.

Кейин Мусо тоққа — Худонинг ҳузурига чиқди. Эгамиз тоғдан унга хитоб қилди: — Ёқуб наслига — Исроил халқига шундай деб айт: “Эгамиз мисрликларни нима қилганини, сизларни эса бургут қанотлари устида кўтариб келтиргандай, Ўз ҳузурига олиб келганини кўрдингизлар. Энди сизлар Унинг амрларига қулоқ солсангизлар, Унинг аҳдига риоя қилсангизлар, ҳамма халқлар ичида Унинг халқи бўласизлар. Чунки бутун ер Уникидир. Сизлар Эгамиз учун руҳонийлар шоҳлиги, муқаддас бир халқ бўласизлар”. Исроил халқига айтадиган сўзларинг шулардан иборат бўлади. Мусо келиб халқ оқсоқолларини чақирди ва Эгамиз унга амр этган ҳамма гапларни айтиб берди. Жамики халқ бир овоздан: “Эгамизнинг ҳамма амрига қулоқ соламиз”, деб жавоб берди. Мусо халқнинг жавобини ҳам Эгамизга етказди.

Келинг, бугун урганганларимизни мустахкамлаш максадида баъзи саволлар устидан фикр юритсак. Улар куйидагича: Худо Ёкуб фарзандларига, яъни, Исройил халки билан Синайда тузган ахди билан Иброхим пайгамбар билан тузган ахдини солиштириб куринг. Бу икки тузилган ахд бир бирига ухшаш томонларини айтиб беринг. Иброхим пайгамбар билан тузилган ахдни эса Ибтидо китобининг 17чи бобида курсангиз булади. Кейинги савол. Исройилликлар Мусо оркали айтилган Худонинг амрига кандай жавоб беришди? Азизлар, шу саволлар устидан фикр юритасиз деган умиддаман. Жавобларни эса, dilkash@najot.com электрон манзилига йулланг. Ундан ташкари, хикоянинг электрон шаклини www.najot.com сайтимиздан кучириб олсангиз булади. Хайир азизлар, Раббимиз инояти барчангизга ёр булсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top