Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини топширган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Эсингизда булса, Илхом билан Юсуф тушакларида ётиб сухбат килишаятган эди. Чарчаганидан улар ухлаб колган эди. Хикоянинг давомини тинглайлик. Коронгу кечанинг тахминан туртинчи соати бошланган бир пайтда, Илхом бирданига уйгониб кетди, чунки унинг огзи кимнингдир кули билан ёпилган эди. У бошини угириб карасаки, киндан чикарилган ханжарнинг ялтираши Шапурнинг гавдасини, унинг устида эканини пайкади.
Шапурнинг каттик куллари карвонсаройдан бир чакирим йул масофасига узоклашганидан сунг бир оз бушашди. Илхом хеч нарсани тушунмас эди, «Агар у мени улдирмокчи булганида, нега уша ернинг узидаёк мени улдирмади, ахир мени шунча йул босишимга не хожат, уша ерни узида мени улдирганида эди, хеч ким мен бечора мусофирнинг улимига ахамият бермаган буларди, деган хаёлга борди. Шапур, ханжарини кайтариб кинига тикиб куйиб, Илхомга караб гапини бошлади, -«Сен бугун мени шарманда килдинг!» деди Шапур. –“Мен буни сира истамадим, мен сени шарманда килишни истаганим йук», деди Илхом. Аскар Шапур ерга утириб, шивирлаганича, «мен ахмокман! Бугун сен билан гаплашиш пайтида, мен хам сен каби масихий ойилада дунёга келганимни хатто хаёлинга хам келтирмаган эдинг”, деди Шапур. “Ха, мен билмаган эдим, жавоб берди Илхом. Бир дакика жим булиб, Илхом гапиришни бошлади. “Нима учун имондан кайтганлигингни билмайман, лекин бунинг сабаби менимча аскар булганинг булса керак?, деб суради Илхом. Шапур, унга жавобан, ”Сен хали ёшсанку, лекин кузларинг одамзоднинг йулини яхши билади”деди. Ха, мен кичкиналигимданок, аскр булишни орзу килганман. Лекин масихий булган чогимда, мен масихий була туриб шохимизнинг аскари була олмасилигимни тушунганман. Шу сабаб билан, мен Исо Масихдан юз угириб, барча имонимни мамлакат шохига каратдим, деди Шапур.
“Кайт, имонинга кайт Шапур, хозирнинг узидаёк имонга кайт. Бошка имконият булмаслиги мумкин. Сен хакикатни биласан, Худо сени дойим кайтишингни истайди, У сенинг юрагингдан жой олишни истайди, ёлвориб деди Илхом. “Йук, менинг ёш воизчи дустим. Бу ишни килиш учун жуда кеч. Мен кайтиб бора олмайман. Мен келажак ишимни уйлашим керак. Сен хаксан. Сен айтган шохлик бу дунёдан эмас, лекин мен дунёнинг шохига хизмат киламан, у мендан куп нарсани талаб этмайди. Юракол, карвон саройга кайтамиз, мен шеригимни уйгатишим керак, деб гапини тугатди аскар Шапур. Азизлар, сизга савол. Нима учун Шапур имондан кайтган эди? Шапурнинг уйлашича, Исога кайтиш у учун кеч булган эди. Айтинчи, чиндан хам Исога кайтиш кеч булганмиди? Нима сабабдан Шапур Исога кайтишни истамади? Жавобларни эса, dilkash@najot.com электрон манзилига жунатинг, ёки булмаса www.najot.com сайтига кириб хабар колдиринг. Хайир азизлар, омон булинг.