3:42

Довуднинг миннатдорчилиги

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини топширган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Бугунги дарсда биз Кадимги Ахдга назар ташлаб, биринчи Шохлар иккинчи китобидаги еттинчи бобни тилга оламиз. Келинг, ун саккизинчи оятдан то 29чи оятгача укиб бераман.

Шундан кейин шоҳ Довуд Эгамизнинг ҳузурида ўтириб, шундай ибодат қилди:

“Эй, Эгамиз Раббий! Мен ким бўлибман, хонадоним нима бўлибдики, Сен мени бу қадар улуғладинг?! Бунинг устига, эй, Эгамиз Раббий, Сен келажак замонда юз берадиган воқеалардан хабар бериб, бу қулингнинг хонадони учун кўп ваъда бердинг. Сенинг бу ваъдаларинг жамики инсонларга тегишли бўлсин, эй, Эгамиз Раббий! Мен Сенга ортиқ нима дея олардим, Эгамиз Раббий! Ахир бу қулингни биласан–ку. Берган ваъдангга, Ўз ҳоҳишингга мувофиқ, шундай улуғвор иш қилдинг ва бу қулингга аён этдинг. Нақадар улуғворсан, эй, Эгамиз Раббий! Сенга ўхшаган бошқа худо ҳақида ҳеч қачон эшитмаганмиз, Сенинг асло ўхшашинг йўқ, Сендан ўзга Худо йўқ! Халқинг Исроилга ўхшаши йўқ! Эй, Худойим, бошқа қайси халқни Сен қулликдан халос қилиб, Ўзингнинг халқинг қилдинг?!

Сен Ўз халқингни Мисрдан олиб чиққанингда, уларга буюк, ажойиб ишларингни кўрсатиб, бутун оламга шуҳратингни ёйдинг. Сенинг халқинг бегона халқларга ҳужум қилганида, Сен ўша халқларни ва уларнинг худоларини қувдинг. Халқинг Исроилни, тоабад Ўзимнинг халқим бўлади, деб мустаҳкамладинг, эй, Эгам, Сен уларнинг Худоси бўлдинг. Эй, Парвардигор Эгамиз! Бу қулингга ва унинг хонадонига қарата айтган сўзингда тоабад тур, берган ваъдангни бажар, токи одамлар, Сарвари Олам — Исроилнинг Худоси экан, деб номингни тоабад мақтаб юрсинлар. Ҳа, қулинг Довуднинг хонадонини Ўзинг ҳар доим мустаҳкам қилгин. Эй, Исроилнинг Худоси — Сарвари Олам! Бу қулингга, сенинг хонадонингни яратаман, деб аён этгансан! Шу сабабдан бу қулинг Сенга шундай деб ибодат қилишга журъат этди.

Эй, Эгамиз Раббий! Сен — Худосан, сўзларинг — ҳақ. Сен бу қулингга ана шундай эзгу нарсаларни ваъда қилгансан. Агар Ўзинг маъқул кўрсанг, бу қулингнинг хонадонига марҳамат қилгин, токи Сенинг ҳузурингда тоабад турсин. Сен сўз бергансан, эй, Эгамиз Раббий! Сенинг марҳаматинг туфайли бу қулингнинг хонадони тоабад марҳаматга сазовор бўлғай.” Азизлар, хозир сизга укиб берган парча устидан фикр юритишингиз учун сизга савол бераман. Шуни айтингчи, Довуд пайгамбар Худо билан тузган ахдига кандай жавоб берди? Довуд пайгамбар насли учун Худога кандай ибодат килди? Жавобларни dilkash@najot.com электрон манзилига йулланг, ёки булмаса www.najot.com сайтига кириб хабар колдиринг. Айтмокчи, шу сайтдан сиз Мукаддас Каломнинг электрон шаклини кучириб олиш имкониятига эгасиз. Хайир азизлар, Раббимиз инояти барчангизга ёр булсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top