Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини топширган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Эсингизда булса, Шапур исмли аскарнинг Илхом билан сузлашувини тинглаган эдик. Илхом билан Шапур дустлашиб колганини курган эдик. Уларнинг карвонсарой ташкарисида булиб утган учрашувининг эртасига, Илхом ва Юсуфнинг олдига Шапур худди карвонсаройни тарк этаятганидек келар эди. Отининг устида эгари булишига карамасдан Шапур отни ёнида пиёда келар эди, от устида эса унинг халтаси бор эди.
–Уйлашимча, отимни юклайдиган огир халталаринг булмаса керак?, деб Шапур уларга хазил килди. Илхом ва Юсуф унинг бу гапига бир оз хайрон булиб колишди. –Мен тушунмаяпман, сен биз билан кетасанми?-деб суради Юсуф. Шапур, уларга жавобан –Ха, бу сардоримизнинг буйруги. Кейинги кишлокга оборадиган йул жуда хавфли, у ерда хатто карокчилар хам учраб туради, сардорим сизларни уша ергача кузатиб куйишни буюрди. Ундан ташкари, менинг кулимга аскарларимиз учун керакли булган нарсаларнинг руйхатини хам берди, уларни уша ердан топиб бу ерга етказишим керак, деб айтди. «Мана жавоб!», деб Илхом хурсанд булди. Юсуф хали хам хеч нарсани тушунмай, “Кандай жавоб?”, деб сурашдан тухтамади. Шапур, улар билан йулга тушиб, «Мен биламан, сен мен учун ибодат килдинг» деб Илхомга айтди. Юсуф халигача хеч нарсани тушунмай, «Мен тушунмаяпман, у нима хакида айтяпти?” деб Илхомдан суради. Шапур уларни шошилтириб, «Хей, тезрок юрсаларингчи, ахир куни буйи сенлар билан юра олмайман”, деб айтди.
Илхом уз урнида Юсуфга караб, «Тушунасан дустим, хаммасини тушуниб оласан”, деб уни тинчлантириб куйди. Дустим, Худо бутун кунни сен учун режалаштириб куйганини хеч сезганмисан? Хатто тасодифан булган учрашувлар ва танишувларни Худо баракалашини хеч сезганмисан?, деб суради Юсуфдан. Юсуф Илхомга жавобан, «Ха, менда бундай кун булган, эсингдами, сен бизнинг кишлокка биринчи маротаба келиб колганингда, уша пайтда, Худо менга сен билан сафарга кетишимни айтган эди, деб айтди. Илхом унга жавобан, «Мана дустим, бугун хам Худонинг иродасини курамиз, бугун Худо бу кайсар аскарнинг юрагида иш олиб боришини гувохи буламиз. Биз ибодат килиб кутишимиз керак. Нима дейишни хали билмайманку, лекин, кел, бугун сафар давомида нима килишни Худонинг узига топширайлик», деб айтди. Юсуф эса уз урнида Илхомнинг гапларига, -Худо биз учун сафаримизни давом эттиришимиз учун хакикий аскарни хамрох килиб берди» деб хазиллашиб куйди. Илхом Юсуфга жавобан, «билмайман, менимча бугун Шапур бизга эмас, аксинча биз Шапурга купрок керак булармиз, дустим», деб айтиб куйди. Азизлар, мусофир дустларимизнинг сафарлари хакида кейинги сафар давом эттирамиз. Сизлар билан хайирлашар эканман, сизга сайтимиз манзилини яна бир бор эслатиб утмокчиман, www.najot.com. Сиз у ердан хикояларнинг ва Мукаддас Китобнинг электрон шаклини кучириб олсангиз булади. Хайир, омон булинг.