MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини топширган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Яхё пайгамбар одамларни Худо билан янги хаёт бошлашлари максадида уларни сувда чумдирар эди. Сувга чумишдан олдин, улар барча гунохларига товба килиб, узоклашиб кетган Худога энди якинлашиб, Худо билан хаёт кечиришни исташар эди. Улар сувга чумар экан, бу билан улар нафакат ташки покликни, баълки юрак поклигини хам амалга оширишар эди. Хазрати Исо улгайиб, керакли ёшга кириб узининг хизматини бошлади. Исо Яхё пайгамбарнинг ёнига келиб сувга чумдиришини суради.

Исо эса уз урнида пок ва гунохсиз эди. Аслида у сувга чумиши шарт эмас эди. Лекин шунга карамасдан, Исо барча одамзодга, Худога эргашиш йулини курсатиш максадиди Яхёнинг олдига келиб сувга чумди. Бу билан Исо Худони мамнун килди. Келинг, бу хакда Мукаддас Каломга назар ташлаб, Матто баён этган хушхабарнинг учинчи бобини укисак.Қуддусда, Яҳудия юрти бўйлаб ва Ўрдун дарёси атрофида яшовчиларнинг ҳаммаси Яҳё пайғамбарнинг олдига чиқар эди. Улар гуноҳларини эътироф этиб, Яҳёнинг буйруғи билан Ўрдун сувига чўмиб имон келтирар эдилар. Бундан буён тавба қилганингизга яраша ҳосил беринглар! „Иброҳим бизнинг отамиз”, деб кўнглингиздан ўтказманглар. Мен сизларга айтаманки, Худо шу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир. Ҳозирданоқ дарахтлар илдизида болта ётибди-ку. Яхши мева бермаган ҳар қандай дарахт кесилиб оловга ташланади. Мен сизларни тавбага чақириш учун сувга чўмдириб юрибман. Лекин менинг кетимдан Келаётган мендан қудратлидир. Мен Унинг чориқларини кўтаришга ҳам арзимайман. У сизларни Муқаддас Руҳга ва оловга чўмдиради.

Унинг паншахаси қўлида тайёр турибди. У ўз хирмонини шопириб ташлайди; буғдойини омборга тўплаб, сомонни сўнмас ўтда ёндириб юборади». Ўшанда Исо Яҳёнинг ҳузурида сувга чўмиш учун Жалиладан Ўрдун дарёси бўйига келди. Лекин Яҳё Исони тўхтатмоқчи бўлиб: – Мен Сенинг ҳузурингда имон келтиришим керак эди. Сен бўлсанг, менинг олдимга келяпсанми? – деди. Исо унга жавоб бериб: – Энди рози бўл, чунки биз шу йўсинда илоҳий амрни тўла бажаришимиз ўринлидир, – деди. Шундан кейин Яҳё Исога изн берди. Исо дарёга тушди. У сувдан чиққан заҳоти, осмон очилиб кетди ва Худонинг Руҳи каптардай Исонинг устига тушиб қўнгани кўрилди.  Осмондан эса: «Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман», – деган нидо келди. Азизлар, хозир урганганимиз устидан фикр юритишингиз учун баъзи саволларга жавоб излаб куринг. Улар куйидагича. Нима учун Яхё пайгамбар эмас Исо уни сувда чумдириши хакида айтди? Исо Яхёнинг гапига кандай жавоб берди? Осмон очилганида кандай икки вокея содир булди? Шу саволлар устидан фикр мулохаза киласиз деган умиддаман. Жавобларни dilkash@najot.com электрон манзилига йулланг, ёки www.najot.com сайтига кириб хабар колдиринг. Хайир, омон булинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top