3:51

Тирикчилик ташвишлари

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга багишланган дастурга хуш келибсиз. Дастур давомида биз сизлар билан нафакат ибодат, баълки Мукаддас Каломдаги оятларни хам тилга оламиз. Азизлар, бугун биз тирикчилик ташвишлари хакида ибодат киламиз. Лекин ибдатни бошлашдан аввал биз Мукаддас Каломга назар ташлаб, Калом бизга тирикчилик ташвишлари хакида нима дейишини куриб чикамиз. Келинг, Луко хушхабаридаги 12чи бобни куриб чиксак. Исо шогирдларига яна деди: «Бинобарин, сизларга айтаманки, нима еймиз, деб жонингиз учун, нима киямиз, деб танингиз учун ташвишланиб юрманглар. Жон овқатдан, тан эса кийимдан аълодир. Қарғаларга қаранглар: улар на экади, на ўради, на омборлари ва на қўрхоналари бор. Шунга қарамай, Худо уларнинг ризқини беради. Сизлар эса қушлардан нақадар қадрлисизлар! Сизлардан ким ташвишланиб, ўз умрини бир лаҳза бўлсин узайтира олар экан? Бу қадар кичик ишни қилишга қурбингиз етмас экан, бошқа нарсалар ташвишини қилмоқ не даркор? Пиёзгулларга қаранглар, улар қандай ўсади! Улар меҳнат ҳам қилмайди, чарх ҳам йигирмайди.

Аммо сизларга айтаманки, ҳатто подшоҳ Сулаймон ўзининг шуҳрат чўққисида ҳам буларнинг биридай кийинмаган эди. Бугун бор бўлиб, эртага ўчоққа ташланадиган дашт ўтига Худо бундай зеб берган бўлса, сизларни ундан кам кўрармикин, эй имони сустлар! Нима еймиз, нима ичамиз, деб қайғуриб юриб безовта бўлманглар. Дунё халқлари ҳадеб бу нарсаларнинг пайида юрадилар. Лекин сизларнинг Отангиз буларга муҳтож эканингизни билади-ку! Сизлар яхшиси Худо Шоҳлиги пайида бўлинглар ва қолгани сизга насиб этади. Мана азизлар, куриб турганингиздек, Раббимиз Исо Масих тирикчилик ташвишлари хакида бутунлай бошкача фикрда. Биз хам, аввалам бор Худонинг шохлиги пайида булишимиз керак. Шунда биз тирикчилик ташвишлари хакида унутамиз, чунки тирик Худойимиз барча тирикчилик муаммоларимизни уз кулига олади. Келинг, ибодатни бошлаш учун кулимизни очамиз. Истасангиз мен билан бирга ибодат килинг.

Осмондаги Отажон, берган нажотинг накадар ажойибдир! Сен бизни шу кадар севдингки, хатто ягона Углингни биз учун курбон килдинг. Биз бунга арзимасак хам, Сен куп мужизалар курсатиб бизга имон бердинг. Худойим, бизни узгартир. Биз энди бу дунёга эмас, аксинча Сенга тегишлимиз. Сен бизни гунох жаридан тортиб олиб кордек оппок кийимни кийдирдинг. Худойим, дунё энди бизга хоким эмас, энди Сен бизнинг Худойимизсан. Энди барча нарса Сенга каратилган. Худойим, шундай экан, бизни хеч кандай тирикчилик ташвишлари бугиб куймасин. Хаётимиз факат Сенга багишлансин. Факат Сен хаётимизнинг биринчи уринини эгаллагин. Хеч кандай хаёт кийинчиликлари бизни Сендан узоклаштира олмасин. Худойим, Сен тирик Худога хизматда булайлик. Сенга серхосил хизмат килайлик. Каерда булмайлик нима килмайлик Сенинг шохлигингни кенгайтириш туйгуси бизни асло тарк этмасин. Худойим, Сенинг мукаддас номинг ила ибодат килдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат килганингиз учун рахмат. Бордию ибодат эхтиёжларингиз булса бизга бу хакда хабар килинг. Биз албатта сиз учун ибодат киламиз. Ундан ташкари, www.najot.com сайтимиз хам сизнинг хизматингизда. У ерда сиз рухиятингизга фойда берадиган хикоялар билан танишиш имкоинятига эгасиз. Мактубларни эса dilkash@najot.com манзилига йулланг. Хайир азизлар, Худойим сизни уз панохида асрасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top