3:35

Кредит нима? 2 кисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шугулланмокчи булган юртдошларимизга фойдали булиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдаси катта булган маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз. Истеъмолчи кредит — бу кредит шаклида қарз олувчи сифатида юридик шахс, қарз берувчи сифатида кредит идораси, корхона ва ташкилот чиқиши мумкин. Бу кредит шакли халқнинг истеъмол талабини қондириш воситаси сифатида хизмат қилади ва пул ёки товар шаклида бўлиши мумкин. Халқаро кредит — бу халқаро иқтисодий муносабатлар соҳаси бўлиб у турли давлатлар кредиторлар ва қарз олувчилари орасида ссуда бериш, ишлатиш ва уни узиш бўйича фоиз тўлаш билан амалга оширилади.

Бу турдаги кредит кичик бизнесни тараққиёт топиши учун давлатлараро банклар ва фирмалар томонидан халқаро ёрдам шаклида берилади. Фирманинг нуқтаи назарида бериш ва таъминлашда қуйидаги кредитлар бўлиши мумкин. Товар, валюта, таъминлашган ва таъмин этилмаган банк кредитлари, қарз олувчилари бўйича кредитлар шахсий, давлат ва молиявий бўлиши мумкин. Кредитнинг асоси шартли ҳисоб-китоб тури бўлиб фирма кредити, вексель ва факторинг ҳисобланади. Фирма кредити — бу кредит бериш шаклида мол берувчи ва сотувчи тўлаш муддати узайтирилган кредитни харидорга беради. Бу каби кредит шаклининг бирдан-бир мисоли маҳсулотни истеъмолчига аванс беришдир, аванс берувчига шартномага имзо қўйилгандан сўнг ўтказилади. Вексель кредити — бу векселни банк томонидан сотиб олиш вексель эгасидан тўлаш муддати келмасдан сотиб олишдир, яъни вексел эгаси банкдан муддатидан илгари векселда кўрсатилган пул миқдорини, тижорат тўловларини, ҳисоб тўловини ва бошқа харажатларни айиргандан кейингисини олади. Факторинг — бу айланувчи воситаларни кредит билан таъминлашда ўртада турувчининг фаолият туридир, ўртада турувчи компания маълум тўлов эвазига ишбилармонлар таркибидан харидорлардан унинг ҳисобига олинадиган пул маблағини олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Шу билан бирга ўртада турувчи мижозни айланувчи воситасини кредит билан таъминлайди ва унинг кредит ва валюта таваккалчилигини ўз зиммасига олади, ўртада турувчи товар сотувчининг ўзаро муносабатлари факторинг бўйича шартнома билан тартибга солинади. Очиқ ҳисоб бўйича кредит билан таъминлаш — бу сотувчини доимий харидорига таъминлатмасдан ва тез фоиз тўламасдан тўлов муддати узайтирилган шаклдаги кредитидир. Овердрафт — қисқа муддатли кредитлаш шакли бўлиб банклар амалиётида ишлатилади. У Англияда пайдо бўлган. Овердрафтнинг мазмуни шундан иборатки, одатда банкнинг ишончли мижозига маълум чегарада чеклар билан қарз тўлаш ҳуқуқи берилади. Бу каби операция натижасида манфий баланс бунёд бўлади, яъни дебиторлик сальдоси, яъни мижозини банкга қарзи. Банк ва мижоз узаро шартнома тузиб унда овердрафтнинг энг катта миқдори, кредит бериш шарти, уни қайтариш тартиби ва овердрафт учун фоиз миқдори белгиланади. Бу хакда биз келаси сафар давом этамиз. Азизлар, мазкур кулланманинг электрон шаклини www.najot.com сайтидан кучириб олиш имкониятига эгасиз. Хайир азизлар, келаси сафар учрашгунча хайир. Тадбиркорлик фаолиятингизда омад тилаймиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top