3:38

Кредитлар каердан келади 2 кисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шугулланмокчи булган юртдошларимизга фойдали булиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдаси катта булган маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз. Давлат кредити узига хос кредит муносабатларининг йиғиндисидан иборат бўлиб, бунда қарз олувчи сифатида давлат ва унинг органлари майдонга чиқади. Кредитор сифатида эса жисмоний ва ҳуқуқий шахслар майдонга чиқади. Давлат кредити шароитида камдан-кам холларда қарз берувчилар банклар бўлади. Давлат қарзни турли шаклда, энг аввал давлат заёмлари шаклида олади. Заём давлатнинг қарздорлик гувохномаси бўлиб, у қарзни вақти келганда қайтариб олиш ва фоиз тўлашни кафолатлайди.

Заёмларни марказий ва махаллий хокимятлар чиқаради. Заёмлар қарз ҳақи тўлаш жахатидан фоиз туламайдиган ютўқ чиқадиган ҳам фоиз бермайдиган ва баъзан фоизсиз бўлади. Кредит муносабатларида давлат фақат қарздор вазифасини утамай, қарз берувчи ролини ҳам бажаради. Давлат уз маблағларини хисобига банкда қарз фондини ташкил этади ва хазинадан қарз ҳам беради. Хазина қарзи давлат бюджетидан корхона, фирма ва ташкилотларга уларни молиявий санкцияси согламлаштириш учун сарфланади. Мазкур қарз ҳам маълум муддатга, қайтариб бериб ва фоиз тўлаш шарти билан берилади. Аммо фоиз гоят имтиёзли бўлади ва даромат олишни кузламайди. Давлат уз қарзидан воз кечиши мумкин.

Ҳалқаро кредит — узига хос кредит муносабатларининг йиғиндисидан иборат бўлиб, бунда бир мамлакатдан товар ёки пул ресурслари бошқа бир мамлакат тамонидан ижтимоий иқтисодий ривожланишни тезлаштириш ҳалқаро меҳнат тақсимотини чуқурлаштириш, ишлаб чиқаришни жаҳондаги фан-техника ютуқлари асосида ташкил этиш мақсадида ишлатилади. Бунда кредит муносабатларни субъектлари сифатида давлат, банклар, ҳалқаро валюта-кредит ташкилотлари ва алоҳида ҳуқуқий шахслар майдонга чиқади. Ҳалқаро кредитлар асосий шакллари сифатида фирмавий кредит, акцентли кредит, акцентли рамбурсли кредитидларни айтиш мумкин.

Фирмавий кредит-бу бир мамлакат фирмаси тамонидан иккинчи мамлакатдаги фирмага берилган кредитдир. Унинг энг кўп таркалган тури — бу экспортернинг импортёрга товарларни тўлов муддатини кечиқтириш асосида сотишга асосланган кредитдир. Акцентли кредит — бу йирик банк тамонидан акцептлаш шаклида бериладиган кредитдир. Агар экспорт қилувчи импорт қилувчининг тўловга кобилятидан шубха килса ёки тўлов йиғиндисини тезда хохласа, ушбу кредитдан фойдаланилади. Акцептли — рамбурсли кредитнинг маъноси шундаки, экспорт қилувчининг вексили мамлакат банки тамонидан акцентланади ва импортёр вексилда кўрсатилган йиғиндини акцентланган банка утказади. Бизнинг шароитимизда банк томонидан мижозларга бериш алоҳида ссуда хисобларидан, контакоррент хисобидан ва овердрафт хисобидан амалга оширилиши мумкин хисоб кредитнинг мақсади ва мазмунига мувофик очилади. Ха, кредит тизими бундай мураккаб эканини шу кунгача билмаган эканман. Ушбу кулланмалар тадбирокрларга ва кичик безнесменларга фойдали булади деган умиддаман. Бордию, ушбу хикоянинг электрон шаклига эга булишни истасангиз, www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Хайир, омон булинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top