3:40

Мамлакатимизда кредит олиш 2 кисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шугулланмокчи булган юртдошларимизга фойдали булиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдаси катта булган маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз. Азизлар, эсингизда булса, утган сафар биз мамлакатимизда тадбиркорлик кредитини олиш хакида гапирган эдик. Бугун биз ушбу кизикарли мазудаги хикоянинг давомини тинглаймиз. Кредит олиш учун топшириладиган хужжатлар ва талаблар руйхатини давом эттирамиз. Хизмат кўрсатадиган банкнинг қарз суралаётган пайтда қарз сураётган корхонанинг кредиторлик қарзи бор-йўқлиги ҳақидаги маълумотномаси. Қарзнинг қайтарилишини таъминлаш кафолати, яъни суғурта компанияси ёхуд вакил қилинган банкдан гаров ёки кафолат ҳақидаги шартномаси.

Корхонани охирги хисобот даври, яъни кредит сураб мурожат қилишдан олдинги чорак учун баланс нусхаси. Унга рахбар ва бош бухгалтер имзо чекган мухр босилган бўлиши шунингдек қарз олувчи жойлашган манзилдаги солик органининг мухри босилган бўлиши, зарур холларда эса қарз олувчининг молиявий ахволи ҳақида аудиторлик ташкилотининг хулосаси бўлиши лозим. Мамлакатимизда кичиқ ва хусусий бизнесни кредитлашнинг ҳам узига хос томонлари бор. Бундай гурух корхоналарини кредитлашнинг ҳамда кабул қилинган анъанавий молиялаш маблағларидан ташқари мамлакатимизда махсус кредитлаш манбалари мавжуд.

Хукумат қарорига мувофик хусусий тадбиркорликни қуллабкувватлаш мақсадида мамлакатимизда махсус фонд, яъни бизнес фонди ташкил қилинган. У жалб қиладиган маблағлар Узтадбиркорбанк орқали жамғарилади ва қуйидаги асосий вазифаларни бажариш учун қайтариш шарти билан кредитлар қурилишида ажратилади.

-лойхани имтиёзли кредитлаш йўли билан хусусий тадбиркорликка ва кичиқ бизнесга молиявий ёрдам кўрсатиш. — республика худудларида хусусий тадбиркорлик ва кичиқ бизнеснинг кенг инфратузилмасини ривожлантириш учун кумаклашиши. — хусусий тадбиркорлик ва кичиқ бизнес сармоя лойихаларини амалга ошириш учун турли кредит муассасаларидаги қарз сармояни жалб қилиш учун талаб қилинадиган кафолатлар, мажбуриятлар ва кафилликлар бериш.

— лайихаларнинг ҳалқаро андозаларга мос келадиган техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишга «грант» тузим ва бериш ҳамда уларни амалга ошириш билан боғлиқ суғурта полисини коплаш. — хорижий жохозлар лизингини ташкил қилиш асосида хусусий тадбиркорликка ва кичиқ бизнесга технологик кумак кўрсатиш.

Бизнес-фондини нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш учун унга бюджетдан ва ҳар йили хусусийлаштиришдан тушадиган ҳамма сумманинг 50 фоиз миқдорда маблағ ажратилади. Мамлакатимизда кичиқ бизнес кредитлашдаги яна бир мухим хусусияти шундаки, давлат қарзларни сугурталашнинг ишончли механизмни яратди.

Хусусий тадбиркорлик ва кичиқ бизнес суғурта химояси буйича «Мадад» агентлиги тузилган. Афсус бизга ажратилган вакт хам уз нихоясига етди. Азизлар, бизнес ва тадбиркорлик хакидаги хикояларни эса www.najot.com сайтидан кучириб олсангиз булади. Мактубингизни эса dilkash@najot.com манзилига йулланг. Хайир азизлар, тадбиркорлик фолиятингизга омад тилаймиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top